07-May-17 | APL |
Arsenal 2:0 Manchester Yunayted |
10-May-17 | APL |
Sautgempton 0:2 Arsenal |
13-May-17 | APL |
Stok Siti 1:4 Arsenal |
16-May-17 | APL |
Arsenal 2:0 Sanderlend |
21-May-17 | APL |
Arsenal 3:1 Everton |
27-May-17 | FA CUP |
Arsenal 2:1 Chelse |
Александр Ляказетт..... Расман Арсенал азоси (05-Iyul-17) |
Transfer loyihasi. Finish (30-May-17) |
Барча фанатар учун элон (06-May-17) |
Венгер: "Кетганимдан сўнг "Арсенал"нинг ишлари юришиб кетса керак" (05-May-17) |
«Wenger out!». «Арсенал»да янги мураббий бўлади! (05-Mar-17) |
Biz yolg'onchimiz... (16-Fev-17) |
Чорак-финални соғинган «Арсенал»! (15-Fev-17) |
Katta o'yin, katta prevyu (13-Fev-17) |
Venger: Dunyo 7 kun. Bu mavsum biz uchun - yettinchi kundek (13-Fev-17) |
Xayr, chempionlik! (04-Fev-17) |
![]() ![]() ![]() |
![]() | ![]() ![]() ![]() |
![]() ![]() ![]() |
![]() | ![]() ![]() ![]() |
![]() ![]() ![]() |
![]() | ![]() ![]() ![]() |
![]() ![]() ![]() |
![]() | ![]() ![]() ![]() |
![]() | ![]() ![]() ![]() |
![]() ![]() ![]() |
18:24 Венгер «Арсенал»да яна 4 йил қолмоқчи | |
![]() «Арсенал» жамоаси бош мураббийи Арсен Венгер жамоа билан хайрлашмоқчи эмас. 67 ёшли мутахассиснинг клуб билан имзолаган шартномаси муддати шу йил ёзида якунига етади. Аммо Венгер янги шартнома имзолашни мақсад қилган. Ундан «МЮ»нинг собиқ бош мураббийи, Манчестерда 26 йил ишлаган Алекс Фергюсоннинг йўлини давом эттириш имконияти ҳақида сўрашган. «Фергюсонда бошқача қизиқишлар бор эди ва у мендан ёши катта эди. У жамоадан кетганида 71 ёшда эди, мен эса ҳали 67даман», деган Венгер. У 71 ёшдан кейин ҳам мураббийликни давом эттириши мумкинлиги ҳақида гапирган. «Балки кўпроқ, балки камроқ. Буни билиб бўлмайди. Барча турлича. Фергюсон жуда ўзгача менежер бўлган. Мен ҳали унинг даражасида эмасман. Яна 4 йил ёки ундан ҳам ортиқ муддат давомида мураббийлик қилишим мумкин», дейди у. Ундан шунингдек, келгусида «Арсенал» дан бошқа жамоада ҳам ишлаши эҳтимоли ҳақида сўрашган. Журналистлар жамоа раҳбарияти у билан ҳамкорликни тўхтатмоқчилиги ҳақидаги хабарларни эслатишган. «Ҳеч қандай таҳдид йўқ. Менинг мақсадим жамоани бошқаришда давом этиш. Буни аввал ҳам айтганман. «Арсенал»дан кетмоқчи эмасман. Бош мураббий бўлиб қолишни афзал кўраман. Ўз тақдирим бўйича бошқа саволларга жавоб бермоқчи эмасман. Ҳозирда энг муҳими кейинги учрашувга тайёрланиш. Биз ҳозирда мағлубиятлардан ранжиганмиз ва кейинги ўйинларни ютишни истаймиз» - дея Венгернинг сўзларини келтирган Sunday Telegraph. Бугун унинг жамоаси Англия Кубогининг нимчорак финал босқичида «Саттон Юнайтед»га қарши ўйнайди. Венгер 1996 йилдан буён лондонликлар жамоасини бошқариб келмоқда. Агар у 4 йиллик янги шартнома имзоласа, 71 ёшигача «Арсенал»ни бошқаради. TRIBUNA.UZ | |
O'qildi: 553 | Kiritdi: Azimjon_Arsenal | Reyting: 0.0/0 |
Вarcha fikrlar: 4 | |
| |