Sayt xaritasi
Anons
Mini CHAT
So'rovnoma
Sizningcha Venger qolishi kerakmi yoki ketishi?
Вarcha ovozlar: 191
Statistika

Saytda: 129
Mehmonlar: 129
Fanatlar: 0


Hamkorlar
Ijtimoiy tarmoqlar

Vkontakte


Twitter

Shaxsiy sahifa
Kunning muhim xabarlari
Blogdagi o'zgarishlar
TOP-5 (Yangiliklar)
Granit_Xhaka29
Yangiliklari: 1046
Izohlari: 1045
 
Emirates_Star
Yangiliklari: 707
Izohlari: 1445
 
ЛУЧШИЙ-КАНОНИР
Yangiliklari: 705
Izohlari: 3658
 
@rSeNaL_^
Yangiliklari: 531
Izohlari: 4953
 
Месут-Озил
Yangiliklari: 512
Izohlari: 2423
 
TOP-5 (Izohlar)
@rSeNaL_^
Yangiliklari: 531
Izohlari: 4953
 
ЛУЧШИЙ-КАНОНИР
Yangiliklari: 705
Izohlari: 3658
 
F-S
Yangiliklari: 248
Izohlari: 2763
 
Arslantica01
Yangiliklari: 0
Izohlari: 2527
 
Месут-Озил
Yangiliklari: 512
Izohlari: 2423
 
Arxiv

Bosh sahifa » 2016 » Dekabr » 7 » Немис футболининг янги юлдузи:Cepж Гнабpи
07:35
Немис футболининг янги юлдузи:Cepж Гнабpи
17 ёшида «Арсенал»да дебютини нишолаб, кейинчалик негадир кўринмай қолган бу футболчи эндиликда «Вердер» ҳамда Германия терма жамоаси таркибида рақиблар дарвозасини забт этмоқда. Қуйидаги ҳикоямиз германиялик ёш ҳужумчи Серж Гнабри ҳақида.

Йоахим Лёв илк марта унга мурожаат қилганида, Серж қулоқларига ишонмай, иккиланди: «Ўша лаҳзада ўйланиб қолдим, чиндан ҳам термага таклиф этишяптими ёки шунчаки навбатдаги радио-ҳазилми? Ахир турли кўнгилочар дастурларда бунақа ўйинлар тез-тез учраб туради-да». Бундан атиги 6 ой аввал бундестимдан жуда олисда бўлган футболчининг хавотирида жон бор эди. Аммо немис футболи - мунтазам равишда ўз таркибини янги иқтидорлар билан кучайтириб турадиган шиддатли тизим. У доимий ҳаракатда, бир лаҳзага бўлса-да тўхтаб қолмайди. Шу боис, бу гал Месут Озилдек маҳорат соҳиби Лёвнинг эътиборидан четда қолгани ва унинг дўсти - Серж Гнабри, шунингдек, «Кёльн» вакили Янник Геркард ва «байер»лик Бенжамин Хенрикс мураббийнинг телефон рақами билан танишишга муяссар бўлишганига ажабланмаса ҳам бўлаверади. Бутун Европа Гнабрининг Сан-Маринога қарши дебют баҳсида қайд этган «хет-трик»и (40 йил аввал Дитер Мюллер шундай натижага эришиб, қаҳрамон дебютант бўлганди) ва бошқа учрашувлардаги 2та ажо-йиб голини уч ойдан буён муҳокама қилмоқда. Лекин ўз вақтида ивуарлик йигит ва немис аёлининг 14 ёшли фарзандини «Арсенал» ўз сафига қўшиб олиш учун «Штутгарт»га 100 минг евро санаб берганди. Лондонликлар Сержни немис вундеркинди унвони билан тақдирлашди. 17 ёшида «тўпчилар» сафида дебютини нишонлаган (фақат Жек Уилшер ундан барвақтроқ майдонга тушишга улгурган) ёш иқтидор соҳиби тез орада ўз ўрнини бошқа бир вундеркинд - Алекс Айвобига бўшатиб берди. Боиси, Гнабри узлуксиз жароҳатлар гирдобига тушиб қолиб, 2014|2015 йиллар мавсумини ўтказиб юборди. Кейинчалик Арсен Венгер уни «Вест Бромвич»га ижарага берди. «Сургунлик»да ҳам ёш футболчининг омади юришмади: «Челси»га қарши атиги 13 дақиқа тўп суриб, яна сафдан чиқди. Бош мураббий Тони Пьюлиснинг фикрича, Серж АПЛнинг шафқатсиз дошқозонига ярамасди.

Гнабрининг бахтига, Германия ёшлар ва олимпия терма жамоаси бош мураббийи Хорст Хрубеш унинг руҳан синишига йўл қўймади. Касбдошларидан яққол ажралиб турадиган бу мутахассис кўпчиликнинг наздида ҳаётдан ортда қолган - замонавий эмас, шогирдлари ечиниш хонасида тинглайдиган мусиқа мағзини чақа олмайди, WhatsAppдан фойдаланишни билмайди, ўйинчилар билан бир хил тилда гаплашишни ҳам. Ҳатто тактик машғулотларда схема ва стрелкалардан фойдаланиш унинг одати эмас. Хрубеш аввало, ўз футболчиларига инсоний қадриятлар, ҳалолликни сингдиришга интилади, иродали шахсларни шакллантиришга ҳаракат қилади: «Мен ҳалоллик орқали шогирдларимда ўзимга нисбатан ишонч уйғотиш ниятидаман. Уларга ёрдамлашмоқчи эканимга заррача шубҳа бўлмаслиги шарт. Футболчиларни жуда яхши кўраман, гўёки ўз ўғилларимдек».

Хуллас, Хрубеш Гнабрига ЕЧЛда зафар қучган тер Штеген, туғма юлдуз Макс Майер, анчадан бери порлаётган Кевин Фолланд ҳамда Гайс, Киммих каби иқтидорлар ёнидан жой ажратди ва бу иши учун бироз афсусланган бўлса, ажабмас. Чунки Чехиядаги Евро-2015 турнирида Серж атиги 12 дақиқа, жамоаси Дания устидан 3:0 ҳисобида олдинда бораётган паллада майдонга тушди. У пайтда немисларнинг ғалабасига шубҳа қилмаган айрим мухлислар ҳатто мудраб ўтиришарди.

Гнабри ўтган мавсумни ҳам ўта суст ўтказиб, «радарлар» назаридан умуман четда қолди. Бунақа бўш ўйинлар билан талабчан немис мутахассислари ишончини қозониб бўлмасди. Бироқ Хрубеш ўз билганидан қолмади - аламзада шогирдини Олимпиадага олиб кетди. Буни қарангки, мураббийнинг қанчалик узоқни кўра олиши айнан Риода ўз исботини топди. Мексикага қарши старт беллашувида немисларнинг ўта ақлли ярим ҳимоячиси Леон Горецка жароҳат олди. Оқибатда Хрубеш суюкли шогирдини «жанг»га ташлашга мажбур бўлди. Гнабри эса шундай ажойиб ўйинлар кўрсата бошладики, терма жамоага тиш қайраб юрганлар ўйлаб оғиз очадиган бўлиб қолишди. Серж Мексикага битта, Ж.Кореяга 2та гол урди. Айниқса, Осиё вакиллари дарвозасини учрашувнинг сўнгги сонияларида, жарима зарбасидан ишғол қилгани муҳим аҳамият касб этди. «У бизнинг номусимизни сақлаб қолди!», - дея хитоб қилганди Тимо Хорн ўшанда кучли ҳаяжон билан. Дарҳақиқат, Серж ҳадя этган қимматли 2 очко бўлмаганида, Германия уйига барвақт қайтишга маҳкум эди. Шундан кейин жамоа ўзига келиб, Фижи дарвозасига 10та жавобсиз тўп йўллади, Гнабри ҳам ўз «дубл»и билан муваффақиятга ҳисса қўшди. қисқаси, «плей-офф» босқичида Германия ўзгача ўйин кўрсатди. Тўғри, Серж Риодан олдин медаллар билан қайтмади. Аммо турнирда «Олтин бола» мақомига сазовор бўлди. Энди уни Тео Уолкотт ёки Алекс Окслейд-Чемберленларнинг рақобати ҳам, тиззасидаги оғриқлари ҳам ташвишлантирмасди. Ҳатто болаликдаги эски таниши - Месут Озил ҳам Гнабрининг трансферига тўсиқ бўла олмади. Арсен Венгернинг соф немис тилида берган ваъдалари Сержни ғоят тўлқинлантирган бўлсада, у майдонга тушиш, ҳар қандай рақибни янчиб ташлаш иштиёқи билан ёнарди. қолаверса, Олимпиада вақтида Хрубеш ҳам «Арсенал»ни Гнабрига етарли ишонч билдирмаганликда айблади. Сентябрда мураббий шогирдининг «Вердер» сафини тўлдиришини мамнуният билан қарши олди: «Гнабрининг бундеслигага ўтгани мени қувонтирди. Серж саломатлиги жойида ва спорт формаси рисоладагидек бўлган пайт­ларда нималарга қодир эканини Олимпиадада яққол исботлади». Гнабрини ўз сафига қўшиб олиш учун бундеслиганинг тўрт вакили кураш олиб боришди. Якунда ижара эмас, бир йўла сотиб олиш таклифи билан чиққан «Вердер» ниятига етди. Германиялик ҳамкасбларимизнинг айтишларича, келишувнинг амалга ошишига яқиндан ёрдам берган мюнхенликлар ёзда Сержни ўз сафларига қабул қилишаркан. Бироқ бу хусусда ҳеч қанақа расмий маълумот йўқ. Хуллас, ҳозир Гнабри Везер соҳилларида бир пайтлари Месут Озил намойиш этганидек самарали тўп сурмоқда. У доимо кескин узатмаларни излайди, дриблингни дадил амалга оширади. Асосийси, Серж - гепарддек учқур! У юксак тезликка болалигида, спринт билан шуғуланган кезлари одатланган. Кейинчалик Гнабри енгил атлетикадан кўра футболни афзал билган. Ана шу тезкорлиги яшил майдонларда жуда қўл келмоқда. Сентябрда «Вердер» Менхенгладбахнинг «Боруссия»сидан 1:4 ҳисобида енгилган бўлсада, Серж мухлисларга ўта чиройли голни ҳадя этди: ҳаводан келаётган тўпга тўхтатмасдан кучли зарба бериб, дарвоза «тўққизлиги»ни аниқ нишонга олди! Ана шу «шедевр ой»нинг энг чиройли голи сифатида эътироф этилди.

қизиқ, Серж Гнабри Лондонда пайдо бўлиши ҳамоно уни германиялик вундеркинд унвони билан мукофотлашган эди, бироқ ўз маҳоратини намойиш этишга у бошқа жамоа - «Вердер»да эришди. Худди ўз вақтида ватандоши - баскетболчи Дирк Новицки сингари. Дирк ҳам Серж каби вундеркинд номи билан «Милуоки»га келган, лекин ишончни оқлай олмаганди. Унинг юлдузли онлари «Даллас Маверикс»да келди. Дастлабки мавсумда деярли паркетга чиқмаган баскетболчи икк марта «плей-офф» босқичларидан четда қолди. Ниҳоят, энди афсоналик қиссасини ёзишга киришди. Ҳозирда Дирк - МБА тарихидаги энг сермаҳсул ервопалик ўйинчи!

Албатта, афсоналик хусусида бош қотириш учун ҳозирча Гнабрига анча эрта. Лекин Бремендаги фаолияти хусусида ҳаммаси жойида. У келганидан ке-йин «Вердер»нинг ўйинлари очилди, аутсайдерлар сафини тарк этди. Жамоада элитада қолиш учун яхшигина имконият юзага келди. Мураббийлардан бири Гнабрига қуйидагича баҳо берди: «Серж - ўта ноёб футболчи! У Хедира ва Озил каби муваффақиятга эришиши мумкин». Мазкур эътироф қайси мутахассисга тегишли эканини топишни сизга қолдирдик.
O'qildi: 751 | Kiritdi: Arsenal49 | Reyting: 0.0/0
Вarcha fikrlar: 3
avatar
3 iwobearsenal • 16:11, 07-Dek-16
Yulduz bol serj
avatar
2 Arsenal_real • 12:24, 07-Dek-16
Buni Lyov aytgandi, menimcha...
avatar
0
1 arsa_barsa • 10:47, 07-Dek-16
shu bolani qaytar Venger!!!
omForm">
avatar