07-May-17 | APL |
Arsenal 2:0 Manchester Yunayted |
10-May-17 | APL |
Sautgempton 0:2 Arsenal |
13-May-17 | APL |
Stok Siti 1:4 Arsenal |
16-May-17 | APL |
Arsenal 2:0 Sanderlend |
21-May-17 | APL |
Arsenal 3:1 Everton |
27-May-17 | FA CUP |
Arsenal 2:1 Chelse |
Александр Ляказетт..... Расман Арсенал азоси (05-Iyul-17) |
Transfer loyihasi. Finish (30-May-17) |
Барча фанатар учун элон (06-May-17) |
Венгер: "Кетганимдан сўнг "Арсенал"нинг ишлари юришиб кетса керак" (05-May-17) |
«Wenger out!». «Арсенал»да янги мураббий бўлади! (05-Mar-17) |
Biz yolg'onchimiz... (16-Fev-17) |
Чорак-финални соғинган «Арсенал»! (15-Fev-17) |
Katta o'yin, katta prevyu (13-Fev-17) |
Venger: Dunyo 7 kun. Bu mavsum biz uchun - yettinchi kundek (13-Fev-17) |
Xayr, chempionlik! (04-Fev-17) |
![]() ![]() ![]() |
![]() | ![]() ![]() ![]() |
![]() ![]() ![]() |
![]() | ![]() ![]() ![]() |
![]() ![]() ![]() |
![]() | ![]() ![]() ![]() |
![]() ![]() ![]() |
![]() | ![]() ![]() ![]() |
![]() | ![]() ![]() ![]() |
![]() ![]() ![]() |
11:22 Кашандалик одати сабаб жазоланган юлдуз футболчилар... | |
Спорт ва спортчилар - жамиятда соғлом турмуш тарзини тарғибот қиладилар.Доимо юқори спорт формасини ушлаб туришни ният қилган атлет доим соғлом бўлиб, тамаки, алкогол ва бошқа зарарли одатлардан йироқ бўлиши даркор. Шундай бўлиши ҳам керак, аслида. Чунки, ўсиб келаётган ёш авлод вакиллари дунёнинг машҳур кишилар монанд хаёт кечиришни орзулайди. Бироқ, баъзи футбол юлдузлари бошқаларга ўрнак бўлиш ўрнига бунинг тескарисини қиладилар. Деярли барча мамлакатларда спортчиларни ана шундай салбий ҳолатлар устида кўриниш бериши катта шов- шувга сабаб бўлади. Тасаввур қилинг Войцех Шеснининг ечиниш хонасида чекаётганини кўришгач, унга нисбатан аёвсиз чора кўрилиб, дарвозабонни асосий таркибдан заҳирага ўтқазишди. “Канонирлар” устози Арсен Венгер кашанда футболчиларни ўринбосарлар таркибига ўтказиб юбориши ҳақида алоҳида баёнот берганига нима дейсиз?.. Жек Уилшир Жароҳатдан даволанаётган Жек Уилшир ўз вақтини бекор ўтказмай, ўйнаб-кулиб қолишни ният қилган экан, чоғи. Уни бир йилча олдин тамаки чекиб туриганида тутиб олишганида ярим ҳимоячи, бу уининг сўнги сигаретасилигини айтиб қасам ичган эди.. Афсуски, оммага тарқаган янги фотосуратларида у яна қўлида тамаки маҳсулоти билан пайдо бўлгач Англия ОАВ футболчига янги ҳужумни бошладилар. Уни қандай жазо кутаётгани тез кунлар ичида маълум бўлади. Маълумотларга кўра уни жуда катта миқдордаги жаримага тортишмоқчи. . Эшли Коул “Челси” ва “Арсенал” клублари собиқ ҳимоячисини замонавий футболнинг энг салбий қаҳрамонларидан бир дейиш мумкин. Коулнинг бисотида ана шундай “фазилатлар” бир талай бўлиб, у клуб базасида кимнгадир ҳаво милтиғидан ўқ узган, унинг аёлига қилган хиёнати эса, турли нашрларга ошкор, футбол федерациясини “Твиттер” орқали ҳақорат қилганидан ҳам барча хабардор. Кашандалик борасида уни кўп бора қўлга туширишган. Унинг дўстлари кўп бора бу зарарли одатни ташалашини маслаҳат берсада Коул қулоқ солмади. Шундан бўлса керак у “Челси” таркибига ҳам сиғмай қолди. Марио Балотелли Рўйҳатимиздан футбол дунёси безориси бўлган юлдузнинг жой олмаслиги мумкин эмас. Супер Марио кўплаб сургузаштлар муаллифи: ваннахонадаги мушакбозлик, ўйин танаффусида тунги клуб томон кетиб қолиш, машғулот пайтидаги тўпалонлар... «Манчестер Сити» мураббийи Роберто Манчини уни чекканлиги учун трансферга қўйиб юбориш билан қўрқитганди. У “Милан”да ҳам тек юрмади. Мариони жамоа “Фиорентина” билан ўйинга поездда кетаётганида ҳам сигарета тутатиб турганини кўришган. Уэйн Руни Англия термаси ҳужумчисини чекиб турган ҳолатини папараццилар кўп бора суратга олишган. Херард Пике Шакиранинг умр йўлдоши бўлган футболчи ҳам баъзи- баъзида тамаки чекиб хуморини босиб туради. Уни ҳам икки бора чекаётганида қўлга туширишган – ҳар иккисида ҳам таътил чоғида. Испан ОАВда ёзилишича Херард жуда кам чекади ва асосан соғлом турмуш тарзи тарафдори. Неймар Рўйҳатимизда бразилиял футболчи ҳам бор. Уни тунги клубларда ва эрта тонг уйи балконида чекаётган ҳолда кўп бора кўришган. Жанлуиджи Буффон Афсонавий дарвозабонни фақат бир бора ўз хотини билан пляждаги дам олиш чоғида чекканини суратга олишган экан. Буффоннинг хоббиси – покер ўйнаш. Унинг ўзи бир маротаба қўлига тамаки маҳсулоти олганини тан олганди. Аслида у проффесионал спортчиларга ҳос ҳаёт кечиради. Соғликни сақлаш ходимлари огоҳлантиради: чекиш сиз ва атрофингиздагилар соғлигига зарар етказади! | |
O'qildi: 1059 | Kiritdi: I-♥-ArsenaL | Reyting: 0.0/0 |
Вarcha fikrlar: 1 | |
| |