07-May-17 | APL |
Arsenal 2:0 Manchester Yunayted |
10-May-17 | APL |
Sautgempton 0:2 Arsenal |
13-May-17 | APL |
Stok Siti 1:4 Arsenal |
16-May-17 | APL |
Arsenal 2:0 Sanderlend |
21-May-17 | APL |
Arsenal 3:1 Everton |
27-May-17 | FA CUP |
Arsenal 2:1 Chelse |
Александр Ляказетт..... Расман Арсенал азоси (05-Iyul-17) |
Transfer loyihasi. Finish (30-May-17) |
Барча фанатар учун элон (06-May-17) |
Венгер: "Кетганимдан сўнг "Арсенал"нинг ишлари юришиб кетса керак" (05-May-17) |
«Wenger out!». «Арсенал»да янги мураббий бўлади! (05-Mar-17) |
Biz yolg'onchimiz... (16-Fev-17) |
Чорак-финални соғинган «Арсенал»! (15-Fev-17) |
Katta o'yin, katta prevyu (13-Fev-17) |
Venger: Dunyo 7 kun. Bu mavsum biz uchun - yettinchi kundek (13-Fev-17) |
Xayr, chempionlik! (04-Fev-17) |
Granit_Xhaka29 Yangiliklari: 1046 Izohlari: 1045 |
Emirates_Star Yangiliklari: 707 Izohlari: 1445 |
ЛУЧШИЙ-КАНОНИР Yangiliklari: 705 Izohlari: 3658 |
@rSeNaL_^ Yangiliklari: 531 Izohlari: 4953 |
Месут-Озил Yangiliklari: 512 Izohlari: 2423 |
@rSeNaL_^ Yangiliklari: 531 Izohlari: 4953 |
ЛУЧШИЙ-КАНОНИР Yangiliklari: 705 Izohlari: 3658 |
F-S Yangiliklari: 248 Izohlari: 2763 |
Arslantica01 Yangiliklari: 0 Izohlari: 2527 |
Месут-Озил Yangiliklari: 512 Izohlari: 2423 |
02:45 Иван ГАЗИДИС: «Венгер билан келажак режасини тузяпмиз» | |
«Арсенал» раҳбарияти томонидан қабул қилинадиган ҳар бир қарор келажак учун хизмат қилади ва асло, ўтмиш учун эмас», - дейди «канонирлар» ижрочи директори Иван Газидис. Лондонликлар учун яқин кунларда ҳал этилиши талаб қилинадиган масалалардан бири бу - Арсен Венгер тақдиридир. Франциялик мутахассис жорий йилнинг октябрида клубдаги фаолиятининг 20 йиллигини нишонлайди. «Ҳеч ким ўтмиш хотираларини қўмсамаяпти, — дейди 51 ёшли Газидис. — На биз ва на Арсенда бундайин ҳолат бор. У ҳамон жамоага раҳбарлик қиляпти, чунки раҳбариятнинг ишончи комил: бош мураббий ҳамон жамоани муваффақиятлар сари етаклай олади. Агар бир томон ишончни йўқотгудай бўлса, ўтмишнинг ёрқин хотиралари ҳам ёрдам беролмаган бўларди — ҳар қандай ҳолатда ниманидир ўзгартириш талаб қилинарди. Арсен ҳам буни тушунган ва ёрдамини аямасди. Аммо ҳозир вазият бошқача. Биз тўғри йўлдалигимизга ишонамиз». Тез орада Венгер «Арсенал» билан шартномасининг сўнгги йилини бошлайди. Бироқ, ҳозирча унинг кетиши тўғрисида ҳеч ким оғиз очмаяпти. «Арсеннинг ёши 60дан ўтди ва унинг клубдаги фаолияти якунига етиши эҳтимоли тўғрисида ўйлаётганимизга ажабланмаса ҳам бўлади. Аммо ҳеч ким бу қачон содир бўлиши тўғрисида тасаввурга ҳам эга эмас, — деб ишонтиришга интилади Газидис. — У ажойиб формада, доимгидай ишга боши билан шўнғиган. Арсендан кейинги ўтиш даври «канонирлар» тарихидаги энг оғир фурсат бўлиши аниқ, лекин биз яқин келажакда буни режалаштирмаяпмиз. У шубҳасиз, кейинги йилда ҳам жамоага етакчилик қилади ва барчамиз келажак режасини тузамиз». «Ишонинг, биз ҳал қилувчи қарорни сўнгги лаҳзада қабул қилмаймиз. Арсен шартномани узайтиришни хоҳласа ёки кетишни ихтиёр этса ҳам тушунамиз. Бундай ҳолда у муносиб издош ахтариб топиш ва тайёргарлик кўриш учун бизга вақт бериши лозим. Клуб Венгер билан жуда яхши муносабатда». «У ҳамиша «Арсенал»нинг муааффақияти учун тер тўккан. Венгер ўзидан кейин ҳам аъло даражадаги жамоани қолдиришни истайди. У буни ўзидан кейин қоладиган мероснинг асосий қисми деб билади. Лекин биз яна бошқа нарсалар ҳақида ҳам ўйлаяпмиз. Биламан, клуб нотўғри йўналишда ривожланганида Арсен қолишга кўнмас эди, боиси бундай вазиятда у мухлислар кутаётган нарсани беролмаслигини англарди». Газидиснинг тан олишича, ўтган йил «канонирлар» кутгандай кечмади. «Албатта, биз 2-бўлиб марра чизиғига етиб келганимиздан хурсанд эмасмиз, — дейди у. — Биз кўпроқ нарсани кутгандик, чемпионлик учун имкониятимиз ҳам етарли эди. Иккинчи ўринни фожиа демоқчимасман-у, биз янада кўпроғини мўлжаллаганмиз». «Катта пуллар ҳам барча муаммоларни ҳал қилмаслиги кундайин равшан. Шундай экан, маблағни бошланғич таркибгагина эмас, ақлни ишлатган ҳолда шифокорлар, руҳшунослар, аналитиклар ва академияга сарф этиш даркор. Шу билан бирга, ўз-ўзимиздан сўрашимиз керак: «Ғолиблик учун муносиб таркибга эгамизми?». Биз ўз хатоларимизни англаб етганмиз. Бизнинг мураббийимиз ҳам узоқни кўзлаб ишлайди, шунинг учун бир қарашда клубда ҳеч қандай ўзгаришлар бўлмаётгандай туюлади. Аммо Арсен доимо керакли ислоҳотлар тарафдори бўлиб келган». «Ҳозир сўнгги 3-4 йилдагидан фарқли равишда етакчи ўйинчиларни сотиб юбормаслик имконига эгамиз, — дейди Газидис. — Аксинча, дунё миқёсидаги футболчилар билан шартнома тузишимиз мумкин — мураббий футболчининг исмини айтса кифоя». «Раҳбарларимиз бировларнинг ишига бурниларини тиқишмайди. Улар мураббийни: «Нега палон футболчини майдонга туширмаяпсиз?» қабилидаги саволлар билан ҳам безовта қилишмайди. Ўйлашимча, бу - ажойиб иш юритиш. Биз олдинга яна бир қадам ташлаб, Англиядаги мукофотларга эгалик қилмоқчимиз, муҳими эса Европадаги муваффақиятлар». «Бизда оғир вазиятлар ҳам бўлади, аммо клубдагилар бир тану, бир жон бўлган ҳолда уни енгишга интиладилар. Бу йил ҳар галгидан-да кўпроқ мавсумсий абонементларни сотдик. Аммо бу мухлисларимизнинг ҳамма нарсадан кўнгиллари тўқ, деган хулосани бермайди: кўпчилик одамлар ижтимоий тармоқлар орқали ўз фикрларини билдиришмайди ҳам.. Фанатлар позицияси бир қарашдагидай ягона эмас. Мураккаблик шундаки, мияларига қайсидир фикрни қуйиб олишса, доим унинг исботини ахтаришга интилишади. Мен эса клубимиз бир жойда депсинмаётганига ишонаман. Биз премьер-лигадаги ғалаба учун ёняпмиз, сўнгги мавсумда охирги йиллардаги энг яхши натижани кўрсатдик, айтганча, 3 йил ичида 2 бор қўлга киритилган Англия кубоги ҳақида ҳам унутмаслик лозим». Манба: The Telegraph. | |
O'qildi: 760 | Kiritdi: Arsenal49 | Reyting: 0.0/0 |
Вarcha fikrlar: 1 | |
0Спам
Arsani chempion qib ketsa zo'r bo'lardi.
| |