07-May-17 | APL |
Arsenal 2:0 Manchester Yunayted |
10-May-17 | APL |
Sautgempton 0:2 Arsenal |
13-May-17 | APL |
Stok Siti 1:4 Arsenal |
16-May-17 | APL |
Arsenal 2:0 Sanderlend |
21-May-17 | APL |
Arsenal 3:1 Everton |
27-May-17 | FA CUP |
Arsenal 2:1 Chelse |
Александр Ляказетт..... Расман Арсенал азоси (05-Iyul-17) |
Transfer loyihasi. Finish (30-May-17) |
Барча фанатар учун элон (06-May-17) |
Венгер: "Кетганимдан сўнг "Арсенал"нинг ишлари юришиб кетса керак" (05-May-17) |
«Wenger out!». «Арсенал»да янги мураббий бўлади! (05-Mar-17) |
Biz yolg'onchimiz... (16-Fev-17) |
Чорак-финални соғинган «Арсенал»! (15-Fev-17) |
Katta o'yin, katta prevyu (13-Fev-17) |
Venger: Dunyo 7 kun. Bu mavsum biz uchun - yettinchi kundek (13-Fev-17) |
Xayr, chempionlik! (04-Fev-17) |
![]() ![]() ![]() |
![]() | ![]() ![]() ![]() |
![]() ![]() ![]() |
![]() | ![]() ![]() ![]() |
![]() ![]() ![]() |
![]() | ![]() ![]() ![]() |
![]() ![]() ![]() |
![]() | ![]() ![]() ![]() |
![]() | ![]() ![]() ![]() |
![]() ![]() ![]() |
09:38 Европа клублари футболкалари нега севиб кийилади? | |
Қанийди, вояга етаётган ёш авлод терма жамоамиз, “Пахтакор”, “Бунёдкор” ёки “Нефтчи” кийимларини урф қилиб эгнига илиб юрса.Нима ҳам дердик, болакайлар ҳар жабҳада ўз кумирларидек бўлиш учун интилишади.
Футболга қизиқадиган ҳозирги ёшларга ҳавасим келади. Футбол ўйнаш учун уларга деярли ҳамма шароит муҳайё. Бизни болалик пайтимизда спорт кийими, тўп ва бошқа керакли анжомларни топиш катта мауммо эди. Оқ ёки кўк футболка топиб орқасига ўзимиз учун суюкли футболчилар номлари ва рақамларини ёзиб олар эдик. Ҳозир эса ундай эмас, дўконга борсангиз Европа ва дунёнининг машҳур клублари кийимлари қалашиб ётибди. Шундан бўлса керак, кўча футболи ва турли ёшдаги болалар ўртасида ўтказиладиган футбол мусобақаларида жамоалар ажойиб, лекин кўҳна қитъа клублари кийимида майдонга тушишади. Таҳлил қилиб кўрсам айни пайт бизни диёрда энг кўп кийиладиган клуб футболкалари бу – “Реал”, “Барселона”, “Челси”, “Арсенал” ва “Милан” кийимлари экан. Мен эса сизларга ўша 90-йиллар чанг кўчадаги маҳалла футболида биз суйиб кийган футболкаларни ёдингизга солмоқчиман. Тўғриси, уларни кўриб юрагингиз бир ўртаниб кетса ажаб эмас... ![]() SONY ва «Ювентус» Бундан ўн йиллар олдин барча италия футболини ишқибози эди-ми, ёки бозорда кўп сотилгани учунми мана шу кийимлар роса урф бўлган. Маҳаллани энг зўр тўпурарлари Дел Пиерони йўл-йўл футболкасини кийиб юришарди. ![]() JVC ва «Арсенал» Агар сиз ҳам қизил-оқ футболкани кийиб юрган бўлсангиз, демак сизда Англия футболига муҳаббат бор эди. Ўша пайтдаги ёш Арсен Венгер, антиқа голлар киритадиган Тьери Анри кимни ҳам ёдида йўқ. Менимча, бундай “Арсенал” қайтиб келмаса керак.
![]() REKA, BWIN ва «Реал» Река – эҳ-ҳе... Кимлар ўйнамаган бу формада: Зидан, сўйлоқ Роналдо, Морьентес. Болалар айнан мана шу футболчилар номи ёзилганини танлашарди. Ҳозир ҳам мактаб стадиони ва кўчада тўп тепаётган йигитчаларни кўпи мана шундай оқ қора йўлли футболкаларни кийишади. Фақат, кийимни орқа томонида бошқа номлар: Роналду, Бейл, Хамес.
![]() AUTOGLASS ва «Челси» Агар мана шу кийимни эсласангиз, демак сиз “Челси”ни ҳақиқий йиллар давомида синалган мухлисисиз. Ўйновчи мураббий Жанлука Виалли, кучли дарвозабон Эд ду Гуй, такрорланмас ҳужумчи Жанфранко Золла. Роман Абрамович ўша пайтда фақат компьютер ўйинларида Англия клубини бошқарган бўлса керак. ![]() Opel ва «Милан» Яқин-яқингача энг урф бўлган футболкалар. Ўша пайт Сильвио Берлускони зўр жамоа тузганди: Гаттузо, Каладзе, Мальдини. Айтишларича, Туркия фабрикалари ойига миллионлаб елкасида Shevchenko деб ёзилган футболкалар ишлаб чиқарган экан.
Pirelli ва «Интер» Тўғриси, бошида биз бу ном нимани англатишини билмаганмиз. Кейин билсак шиналарни маркаси экан. “Интер”ни кўк-қора майкаси ўша пайтда Италия А сериясини нақадар кучили берганлигидан далолат бериб туради.
![]() Opel ва «Бавария» Бу кийим немисларни энг зўр клуби формаси эди.
Юқоридаги саволга жавоб шуки, ёш болакайлар ғалаба руҳияти кучли бўлган инсонларга ҳавас қиладилар. Умид қиламизки, ўзимизнинг қадрдон клубларимиз футболкалари ҳам тез орада мана шундай суюкли бўлиб қолади. Элмурод ЭРМАТОВ | |
O'qildi: 982 | Kiritdi: @xror_19 | Reyting: 0.0/0 |
Вarcha fikrlar: 1 | |
| |