Sayt xaritasi
Anons
Mini CHAT
So'rovnoma
Sizningcha Venger qolishi kerakmi yoki ketishi?
Вarcha ovozlar: 191
Statistika

Saytda: 1
Mehmonlar: 1
Fanatlar: 0


Hamkorlar
Ijtimoiy tarmoqlar

Vkontakte


Twitter

Shaxsiy sahifa
Kunning muhim xabarlari
Blogdagi o'zgarishlar
TOP-5 (Yangiliklar)
Granit_Xhaka29
Yangiliklari: 1046
Izohlari: 1045
 
Emirates_Star
Yangiliklari: 707
Izohlari: 1445
 
ЛУЧШИЙ-КАНОНИР
Yangiliklari: 705
Izohlari: 3658
 
@rSeNaL_^
Yangiliklari: 531
Izohlari: 4953
 
Месут-Озил
Yangiliklari: 512
Izohlari: 2423
 
TOP-5 (Izohlar)
@rSeNaL_^
Yangiliklari: 531
Izohlari: 4953
 
ЛУЧШИЙ-КАНОНИР
Yangiliklari: 705
Izohlari: 3658
 
F-S
Yangiliklari: 248
Izohlari: 2763
 
Arslantica01
Yangiliklari: 0
Izohlari: 2527
 
Месут-Озил
Yangiliklari: 512
Izohlari: 2423
 
Arxiv

Bosh sahifa » 2016 » Mart » 27 » Эктор Бельерин: «АПЛда барча ғолиб чиқишни истайди»
13:46
Эктор Бельерин: «АПЛда барча ғолиб чиқишни истайди»
Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар Рукн: Интервьюлар
Эктор Бельерин 16 ёшида ўзи туғилиб-ўсган Барселонани тарк этиб, «Арсенал» таркибига кириш мақсадида Лондонга йўл олди ва аста-секин асосий жамоага қадар етиб борди. Икки йил аввал «канонирлар» уни «Уотфорд»га ижарага беришганди. Айнан ўшанда нималарга қодирлигини кўрсата олган футболчи яқинда FourFourTwo нашрига интервью берди.

- Ҳозирги ҳолатингиздан мамнунмисиз?

- Ўтган мавсум бошларида мени ижарага беришларини кутдим. Аммо Англия кубогида зафар қучиб, Матьё ва Калумларни олишганига қарамай, 30та ўйин ўтказишимни кутмагандим. Агар мураббий сизнинг ўрнингизга янги футболчи харид қилса, ўйланиб қоласиз. Лекин мен курашни тўхтатмадим. Жорий мавсумдаги асосий мақсадим - барча учрашувларни асосий таркибда бошлаш. Айни пайтда ўзимга бўлган ишончим ортган. Аммо ҳали мақсадларига етишмаган ёш йигит эканимни унутмаганман. Ҳали кўп нарсага етишганим йўқ, барчаси олдинда. Йўл эса энди бошланди.

- Аввалги мавсум «Уотфорд»­да ижарада ўйнагандингиз. У ердаги фаолиятингиз қандай кечган?

- «Уотфорд»да Жанфранко Зола қўл остида ўйнадим. Ўйлайманки, бу фойдали тажриба бўлди. У мазкур жамоага ўтишимда катта роль ўйнади. Ваҳоланки, «Арсенал»нинг асосий таркибига киришни жуда истагандим. Марко Кассетти ҳам менга яхши муносабатда бўлган. Улар билан бирга ҳар куни машғулот ўтказиш ёқарди. Менга профессионал бўлишни ўргатишарди. Аммо Зола кетганидан сўнг барчаси ўзгарди. Унинг ўрнини эгаллаган Беппе Саннино мени жуда кам майдонга туширди. Шундай вазиятларда мураббийнинг қанчалик керак эканини тушунаркансиз. Бундай ҳолат ҳар қандай футболчи билан бўлади. Мураккаб вазиятдан ўтиб олганимдан хурсандман. Шу орқали катта тажриба тўпладим.

- Сизнингча, Тео рекордини қайтариб олишга уринадими?

- Янги мавсум бошини кутамиз. Умуман олганда, бу мени унчалик хавотирга солмайди. Устунликларнинг борлиги жамоа фойдасига ишлайди. Мактаб даврида ҳам чаққон эдим. Лекин футболда 100 метрга қанчалик тез югуришингиз унчалик муҳим эмас. Ўйинга таъсир ўтказа оладиган бошқа жиҳатлар ҳам талайгина.

- «Арсенал»нинг бугунги ҳолати қандай?

- Ўтган йили нималарга қодир эканлигимизни кўрсатдик. Аммо оптимал формамизга кирганимизда кеч бўлганди ва чемпионлик учун кураша олмадик. Жорий мавсумда эса барчаси бошқача. Бош совринни қўлга киритиш ўз қўлимизда. Гарчи жароҳат олганлар кўп бўлсада, яхши савиядаги ўйинларни намойиш қила олдик.

- Болалигингиздан футболчи бўлишни орзу қилганмисиз?

- Мактабдаги футбол майдонига тушиш учун отам билан девордан ошиб ўтганимизни ҳеч эсдан чиқармайман. У ерга кириш тақиқланганди. Лекин ўйнашни жуда истардим. Отам ҳам бу борада ёрдам берарди. Бир сўз билан айтганда, ҳамиша профессионал футболчи бўлишни орзу қилганман. Бунинг учун уйдан кетишимга ҳам тўғри келди. Аввалига оилам айрилиқ туфайли қийналди. Лекин якунда кўникиб кетишди.

- Футболчи бўлишингизда оилангиздан ташқари кимнинг роли катта бўлган, деб ҳисоблайсиз?

- Виктор Санчес мени ҳамиша қўллаб-қувватлаган. Дастлаб у «Барселона» ёшлар жамоасида ишлаган. Айни пайтда эса «Фиорентина»да Пауло Соузага ёрдам бермоқда. У нафақат фаолиятимга, балки бугунги ҳаётимга ҳам ўз таъсирини ўтказа олган инсондир. Виктор туфайли яхши тайёргарлик эвазига катта ютуқларга эришса бўлишини тушуниб етганман. У бизни китоб ўқишга мажбурларди. Тасаввур қилинг, ўсмир болани китоб ўқишга мажбурлаш. Ўшанда «Кимга керак бу нарса?» деб ўйлардик.

- Сизга қайси китоб ёқарди?

- Спенсер Жонсоннинг «Пишлоғимни ким ўғирлади?» асари. Шу китобни ўқигандан сўнг ҳар доим янги чақирувларга тайёр бўлиш кераклигини тушуниб етдим. Ўйинларнинг бирида «Арсенал» скаутлари иштирок этишганди. Улар имкониятларимни юқори баҳолаб, жамоага таклиф қилишган.

- Авваллари ярим ҳимояда ўйнардингиз. Энди эса ҳимоячисиз...

- Тўғриси, дастлаб қайси позицияда ўйнашим кераклигини ҳам билмасдим. Вингерлик менга мос келади, деб ҳисоблардим. Хайриятки, ҳимояда ўйнатишди. Акс ҳолда, ҳозир қандай футболчи бўлардим, билмайман.

- Лондондаги ҳаёт ёқадими?

- Кўпинча пабда ўтиришни ёқтираман. Отам фиш-энд-чипсни яхши кўради. Ҳар ҳафта оиламиз билан пабга борамиз. Менга энг ёқмайдигани - бу иссиқ пиво.

- Жорий мавсумда «Арсенал» чемпионликка умид қилса бўладими?

- Премьер-лига йирик турнир. Унда барча ғолиб чиқишни истайди. Энг яхши ўйин ўтказган жамоа якунда чемпион бўлади. Соврин учун даъвогарлар кўп. Уни қўлга киритиш учун кўп меҳнат қилишимиз керак. Аммо иложсиз нарсанинг ўзи йўқ.

Манба: Interfutbol.uz
O'qildi: 729 | Kiritdi: azikooo21 | Reyting: 0.0/0
Вarcha fikrlar: 2
avatar
2 Месут-Озил • 16:14, 27-Mar-16
Issiq pivo muzdegini ichkin qorning og'rib qolmasin
avatar
0
1 ЛУЧШИЙ-КАНОНИР • 13:56, 27-Mar-16
Яхши интервью
omForm">
avatar