07-May-17 | APL |
Arsenal 2:0 Manchester Yunayted |
10-May-17 | APL |
Sautgempton 0:2 Arsenal |
13-May-17 | APL |
Stok Siti 1:4 Arsenal |
16-May-17 | APL |
Arsenal 2:0 Sanderlend |
21-May-17 | APL |
Arsenal 3:1 Everton |
27-May-17 | FA CUP |
Arsenal 2:1 Chelse |
Александр Ляказетт..... Расман Арсенал азоси (05-Iyul-17) |
Transfer loyihasi. Finish (30-May-17) |
Барча фанатар учун элон (06-May-17) |
Венгер: "Кетганимдан сўнг "Арсенал"нинг ишлари юришиб кетса керак" (05-May-17) |
«Wenger out!». «Арсенал»да янги мураббий бўлади! (05-Mar-17) |
Biz yolg'onchimiz... (16-Fev-17) |
Чорак-финални соғинган «Арсенал»! (15-Fev-17) |
Katta o'yin, katta prevyu (13-Fev-17) |
Venger: Dunyo 7 kun. Bu mavsum biz uchun - yettinchi kundek (13-Fev-17) |
Xayr, chempionlik! (04-Fev-17) |
![]() ![]() ![]() |
![]() | ![]() ![]() ![]() |
![]() ![]() ![]() |
![]() | ![]() ![]() ![]() |
![]() ![]() ![]() |
![]() | ![]() ![]() ![]() |
![]() ![]() ![]() |
![]() | ![]() ![]() ![]() |
![]() | ![]() ![]() ![]() |
![]() ![]() ![]() |
08:22 Дунёнинг энг кучли футбол академиялари | |
Сир эмаски, дунёнинг турли бурчакларида фаолият юритаётган футбол академияларининг бош вазифаси - юксак савияли ўйинчиларни тарбиялаш. Хўш, ана шу масъулиятли топшириқ қаерда қай даражада уддаланмоқда? Марҳамат, муваффақиятли фаолият юритаётган академияларнинг топ-10лиги билан танишинг.
“Сан-Паулу” (Бразилия)
Футбол оламига 5 карра жаҳон чемпионларини етказиб берган Бразилия азалдан ноёб иқтидор соҳиблари макони ҳисобланади. Бу ўлкада миллионлар ўйинининг равнақи учун барча шароитлар мавжуд: илиқ иқлим, пляжлар, майдон ва ҳатто кўчаларда ҳам йил бўйи тўп суриш имконияти. Энг асосийси эса, футболнинг қашшоқликдан қутулиш йўлидаги оммабоп усул эканлигидир. «Сан-Паулу» академияси барқарор молиявий тизими, малакали мураббийлари ва аъло даражада ташкил этилган селекция тармоғи билан бошқа мактаблардан яққол ажралиб туради. Академия селекционерлари кичик ёшли иқтидор соҳибларини мамлакатнинг митти шаҳарчалари, жамоалари ва ҳаттоки, қишлоқларидан қидириб топишади. Денилсон, Кака ва Кафу каби юлдузлар айнан «Сан-Паулу» «ўчоғи»дан етишиб чиқишган. Оскар эса сўнгги авлод вакилларидан биридир.
“Аякс” (Голландия)
Голландиянинг кадрлар тайёрлаш тизими - Европадаги энг илғори. Дунёнинг кўплаб футболи ривожланаётган мамлакатлари академиялари ундан андоза олишади. Шунингдек, таниқли клублар ҳам «Аякс»дан иш ўрганишга ор қилмайдилар. Ўтган асрнинг 80-йилларида “Аякс” мактабига тенг келадиган билим маскани йўқ эди. Ҳозирда Германия ва Испанияда улкан тараққиётга эришилган бўлсада, “Аякс” ва Голландиядаги айрим футбол мактаблари етакчилик мавқеларини ҳамон сақлаб қолишган. Айниқса, иқтидорли ўсмирларни тарбиялаш бобида. Улардаги мутахассислар бутун дунёни кезиб юрадилар. Мақсад - ёш иқтибор соҳибларини чинакам юлдуз даражасига чиқариш ва катта даромад олиш. Кекса авлод вакилларидан Кройфф, ван Бастен, Гуллит, ака-ука де Бур, Зеедорф каби юлдузларни футбол олами ҳеч қачон унутмайди. Ҳозирда ван дер Варт, Снейдер ва де Йонгга ўхшаганлар шонли анъанани муносиб давом эттиришмоқда.
“Спортинг” (Португалия)
Португалия чемпионатида “Порту” кўпроқ етакчилик қилаётган бўлса, ўринбосарлар ўртасидаги баҳсда ҳукмронлик “Спортинг” қўлида. Бунинг сабаби шундаки, «аждаҳолар» кўпинча тайёр маҳорат соҳибларини харид қиладилар, пойтахтликлар эса ёш футболчиларни ўзлари тарбиялаб, вояга етказадилар.“Спортинг” тарбияланувчилари орасида биринчи ўрин соҳиби шубҳасиз, “Олтин тўп”нинг 3 карра лауреати Криштиану Роналдудир. Унгача Луиш Фигу порлаганди, шунингдек, Моутиньо, Нани ва Куарежма каби футболчилар ёрқин ўйин кўрсатишмоқда.
“Барселона” (Испания)
“Ла-Масия”– “Барселона”нинг юраги ва муваффақиятлари гарови! Ўз тарбияланувчиларига клуб услубларига садоқатни ёшлик чоғидан сингдириш - академия учун доимий анъана. Мазкур тизим ўз вақтида Йохан Кройфф томонидан кашф этилган. Аниқроғи, Голландиядан олиб ўтилган. Шу тариқа таҳсил олган ҳар қайси тарбияланувчи асосий таркибга ўтганидан кейин ўзидан нималар талаб қилинишини олдиндан аниқ билади. 2012 йилнинг ноябрида “Барса” таркибида бир йўла 11 нафар тарбияланувчи майдонга тушди! Бу юксак савиядаги жамоа учун ўта камёб ҳолат! «Ла-Масия» каталониялик мухлисларга Гвардиола , Фабрегас , Пуйоль , Хави , Иньеста ва албатта, Мессидек ёрқин юлдузларни тортиқ этди.
“Сантос” ( Бразилия )
Мазкур билим ўчоғи ўз фаолияти давомида турли даврларни бошидан кечирди, молиявий қийинчиликларга дуч келди. Лекин ҳар қандай мураккаб вазиятда ҳам, унинг асосий принциплари сақланиб қолди. Яъни ҳар қайси тарбияланувчи ўз иқтидорини тўла намоён этиши учун унга имкон қадар ёрдам бериш, болани қандайдир қонун-қоидалар асосида муайян қолипга солиш эмас, балки иқтидори ва имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, шунга яраша талаблар қўйиш - академиянинг асосий тамойили бўлиб қолаверди. Натижада Пеледек футбол қиролини етказиб берган “Сантос”дан кейинчалик Неймар ҳамда Робиньо сингари бир қатор муносиб издошлар етишиб чиқдилар.
“Риверт Плейт” (Аргентина)
Аргентина футболининг довруғи қўшни Бразилияникидан қолишмайди. “Бока Хуниорс” Марадона билан ҳақли равишда фахрланса, “Ривер Плейт”ҳисобида бир талай юлдузлар бор. Қолаверса, бу мактаб мутахассислари Лотин Америкасининг бошқа мамлакатларидаги ёшларни ҳам эътибордан қочиришмайди. Буюк Альфредо ди Стефано, Эрнан Креспо, Ортега, Маскерано ва Игуаин айнан “Ривер Плейт”да сабоқ олишган. Радамель Фалькао эса Аргентина билим ўчоғида оддий мактаб ўқувчисидан юлдуз даражасига кўтарилди.
“Арсенал” (Англия)
“Тўпчилар” академиясининг бош фалсафаси - асосий эътиборни ёшларга қаратиш, уларни клуб руҳиятига мос даражада тарбиялаш. Табиийки, айнан шу йўналишга катта маблағ сарфланиб, ёшлар билан ишлайдиган энг яхши мураббийлар ва ноёб иқтидор соҳиблари Лондонга жалб этиладилар. Кекса авлод вакилларидан Киоун, Парлор, ака-ука Коул, ёшлар орасидан Уилшир ва Гиббз кабилар бунга мисол бўла оладилар. Кўпгина таниқли футболчилар “Арсенал”га 15-16 ёшли пайтлари ташриф буюриб, шу ерда камолотга эришганлар.
“Реал” (Испания)
“Қироллик клуби” академиясининг услуби “Барса”никидан кескин фарқланади. Пойтахтликлар ўз кантераларига етарли эътибор қаратсаларда, ҳеч қачон уни асосий жамоанинг муҳим бўғини сифатида кўришган эмас. Шунга қарамасдан, Бутрагеньо, Мичел, Гути, Сольдадо, Мата, Арбелоа, Рауль ва Касильясдек юлдузлар болалар мураббийларининг самарали фаолиятлари эвазига бош кўтардилар.
“Бавария” (Германия)
Бу академия хусусида узоқ ҳикоя қилишнинг ҳожати йўқ - немис футболидаги энг сара воситалар - футболчилар, мураббийлар, тайёргарликнинг энг мукаммал тизими, инфратузилма аввало, Мюнхенга олиб келинади. Шу боис, миллий терма жамоа таркибидаги юлдузларнинг 50 фоизи “Бавария”га тегишли эканлигидан ажабланишга ҳожат йўқ. Румменигге ёки Беккенбауэрни, Майер ёки Швайнштайгерни, Кроос ёки Мюллерни танимайдиган футбол мухлиси топилмаса керак.
“Манчестер Юнайтед” (Англия)
“МЮ” - анъаналар уйғунлиги. Агар “Арсенал”академияси ҳозирда етакчи ўринга чиқиб олган бўлса, Манчестердагилар азалдан ўз клублари ва терма жамоа учун муносиб кадрларни етказиб келганлар. Бобби Чарльтон ва Жорж Бестдек буюк афсоналар - айнан “қизил иблислар” академияси вакиллари. Улар ортидан Дэвид Бекхэм, Пол Скоулз, ва ака-ука Невилл ҳам шу “уя”дан учирма бўлишди...
| |
O'qildi: 1022 | Kiritdi: @rSeNaL_^ | Reyting: 0.0/0 |
Вarcha fikrlar: 1 | |
![]() Zo'r chiqibdi qoyil
| |