07-May-17 | APL |
Arsenal 2:0 Manchester Yunayted |
10-May-17 | APL |
Sautgempton 0:2 Arsenal |
13-May-17 | APL |
Stok Siti 1:4 Arsenal |
16-May-17 | APL |
Arsenal 2:0 Sanderlend |
21-May-17 | APL |
Arsenal 3:1 Everton |
27-May-17 | FA CUP |
Arsenal 2:1 Chelse |
Александр Ляказетт..... Расман Арсенал азоси (05-Iyul-17) |
Transfer loyihasi. Finish (30-May-17) |
Барча фанатар учун элон (06-May-17) |
Венгер: "Кетганимдан сўнг "Арсенал"нинг ишлари юришиб кетса керак" (05-May-17) |
«Wenger out!». «Арсенал»да янги мураббий бўлади! (05-Mar-17) |
Biz yolg'onchimiz... (16-Fev-17) |
Чорак-финални соғинган «Арсенал»! (15-Fev-17) |
Katta o'yin, katta prevyu (13-Fev-17) |
Venger: Dunyo 7 kun. Bu mavsum biz uchun - yettinchi kundek (13-Fev-17) |
Xayr, chempionlik! (04-Fev-17) |
![]() ![]() ![]() |
![]() | ![]() ![]() ![]() |
![]() ![]() ![]() |
![]() | ![]() ![]() ![]() |
![]() ![]() ![]() |
![]() | ![]() ![]() ![]() |
![]() ![]() ![]() |
![]() | ![]() ![]() ![]() |
![]() | ![]() ![]() ![]() |
![]() ![]() ![]() |
11:41 «Барселона» ва «Арсенал» ҳамкорлиги.Анридан Санчесгача… | |
Сўнгги 10 йилда ушбу жамоалар ўзаро 7 та трансферни амалга оширишди. «Реал» «Манчестер Юнайтед» футболчиларига «кўз олайтирса», «Барселона» «Арсенал» етакчиларини ўз сафига оғдириб олишни яхши кўради. Демак сўнгги 10 йилда ушбу иккала жамоа ўртасида амалга оширилган 7 та трансфер ва футболчиларнинг натижалари билан танишингиз мумкин бўлади. Тьери Анри «Арсенал»да: Анри «Арсенал» тарихидаги энг сермаҳсул футболчи ҳисобланади. У жамоа сафида 1999-2007 йилларда ҳаракат қилиб, 370 ўйинда 226 та гол киритган. Лондонликлар билан 8 та мусобақада зафар қучган, 4 бора Англия чемпионати тўпурарлигини қўлга киритган эди. «Барселона»да: Француз ҳужумчиси 2007- йилда Чемпионлар лигасини ютиш мақсадида «Барселона»га йўл олди. Каталонияликлар Анри учун 16 млн.фунт тўлашди. Тьери клуб сафида 3 йилда 121 учрашувда 49 гол киритди. 7 та мусобақанинг олтин медалларига сазовор бўлди. Жумладан ЧЛда зафар қучди. Александр Глеб «Арсенал»да: Венгер жамоаси 2005-йилда Белоруслик ярим ҳимоячи учун «Штутгарт»га 11,2 млн.евро маблағ тўлайди. Глеб «канонирлар» сафида дастлабки ўйинлардаёқ ўзини кўрсата бошлайди. У уч йил ичида клуб учун 129 ўйинда 10 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлади. 2008-йилда эса «Барселона» Саша учун 15 миллион евронинг баҳридан кечади. «Барселона»да: Глеб «Барса»да ўзини кўрсата олмайди. У бир йил ичида «кўк анорранглилар» сафида 36 та учрашувда иштирок этади ва бирор маротаба ҳам рақиб дарвозаларига йўл топа олмайди. Гуардиола клуб бошқарувини ўз қўлига олгач, ярим ҳимоячига клуб эшиклари ёпилади. Жованни Ван Бронкхорст «Арсенал»да: Голландиялик футболчи Лондон клуби сафида 2001-2003 йиллар мобайнида ўйнади ва 41 та учрашув ўтказиб, 2 та гол уришга эришди. Жованни «Арса» билан 3 та соврин соҳибига айланди. «Барселона»да: Ван Бронкхорст 2003-йилда «Арсенал»дан «Барселона»га ўтишга қарор қилди. Футболчи Каталонияликларга текинга тушди. Жованни Испанияда 2007-йилгача 105 ўйинда 5 та урди. «Кўк анорранглилар» билан 5 та кубок ютиб олишга муваффақ бўлди. Сеск Фабрегас «Арсенал»да: Фабрегас «Арсенал»да 2003-2011 йиллар давомида тўп суриб 303 та беллашувда 57 та голни ўз номига ёздириб қўйишга муваффақ бўлди. Сеск жамоа билан кубок ва суперкубокда зафар қучади. «Барселона»да: 2011-йилда «Барса» собиқ тарбияланувчиси учун 30 млн.фунт ажратади. Испаниялик ярим ҳимоячи Каталонияда 3 йил ичида 150 ўйинда 42 марта муваффақият қозонди. Жамоа билан 6 та мусобақада бош совринга сазовор бўлди. Александр Сонг «Арсенал»да: Камерунлик ҳимоячи «канонирлар» сафида 2005-2012 йиллар мобайнида тўп суриб, 217 учрашувда 10 та гол уриб, 25 та голга ҳаммуалифлик қилди. Сонг 7 йил мобайнида клуб билан ҳеч вақога эриша олмайди. «Барселона»да: Сонг «Барса»да 2 йил ичида 65 баҳсда 1 та гол уриб яна 1 та голга асисстентлик қилади. Афсуски унинг Каталониядаги фаолияти омадли кечди дейиш қийин. Томас Вермален «Арсенал»да: «Канонирлар» 2009-йилда «Аякс»дан Вермаленни 10 млн.фунт эвазига сотиб олишади. Томас Лондонда 5 мавсум тўп суриб, 149 ўйинда 15 гол уради. Жамоа билан бирорта ҳам совринга эриша олмаган белгиялик ҳимоячи бошқа жамоага йўл олишга қарор қилади. «Барселона»да: Вермален учун Каталонияликлар 15 млн.фунтнинг бахридан кечишади. Ҳозирча ҳимоячи «Барса» либосида бирорта ҳам ўйин ўтказганича йўқ. Яқин орада уни асосий таркибда кўриб қолсак ажаб эмас. Алексис Санчес «Барселона»да: Каталонияликлар Санчесни 2011-йилда «Удинезе»дан 30 млн.фунт эвазига сотиб олишади. Чилилик ҳужумчи «Барса»да 3 мавсум ичида 140 та беллашувда 46 та голни ўз ҳисобига ёздириб қўяди. Клуб билан биргаликда 6 та мусобақанинг олтин медалларига сазовор бўлади. «Арсенал»да: Алексис қарама-қарши йўналиш бўйича ҳаракат қилиб, «Барселона»дан «Арсенал»га 35 млн.фунт эвазига ўтади. Ҳужумчи «канонирлар» сафига тезда мослашиб кетди. У ҳозиргача 11 та ўйинда 5 та гол муаллифига айланди. | |
O'qildi: 1020 | Kiritdi: ARSENCHIK | Reyting: 0.0/0 |
Вarcha fikrlar: 3 | |
| |