07-May-17 | APL |
Arsenal 2:0 Manchester Yunayted |
10-May-17 | APL |
Sautgempton 0:2 Arsenal |
13-May-17 | APL |
Stok Siti 1:4 Arsenal |
16-May-17 | APL |
Arsenal 2:0 Sanderlend |
21-May-17 | APL |
Arsenal 3:1 Everton |
27-May-17 | FA CUP |
Arsenal 2:1 Chelse |
Александр Ляказетт..... Расман Арсенал азоси (05-Iyul-17) |
Transfer loyihasi. Finish (30-May-17) |
Барча фанатар учун элон (06-May-17) |
Венгер: "Кетганимдан сўнг "Арсенал"нинг ишлари юришиб кетса керак" (05-May-17) |
«Wenger out!». «Арсенал»да янги мураббий бўлади! (05-Mar-17) |
Biz yolg'onchimiz... (16-Fev-17) |
Чорак-финални соғинган «Арсенал»! (15-Fev-17) |
Katta o'yin, katta prevyu (13-Fev-17) |
Venger: Dunyo 7 kun. Bu mavsum biz uchun - yettinchi kundek (13-Fev-17) |
Xayr, chempionlik! (04-Fev-17) |
![]() ![]() ![]() |
![]() | ![]() ![]() ![]() |
![]() ![]() ![]() |
![]() | ![]() ![]() ![]() |
![]() ![]() ![]() |
![]() | ![]() ![]() ![]() |
![]() ![]() ![]() |
![]() | ![]() ![]() ![]() |
![]() | ![]() ![]() ![]() |
![]() ![]() ![]() |
18:18 АПЛдан гастролёр | |
РОССИЯДА ОМАДЛАРИ ЮРИШМАГАН АПЛ ВАКИЛЛАРИ. «МЮ»нинг собиқ вингери Обертаннинг «Анжи» ва вақтида «канонирлар» сафида тўп сурган Алекс Сонгнинг «Рубин» сафига қўшилишлари катта шов-шув кўтарган бўлсада, иккиси ҳам майдонда айтарли кўзга ташланганича йўқ. Шунга алоҳида назар ташлаган Vanity Fair блоги АПЛдан келиб, матбуотда «тўполон» бошланишига сабабчи бўлишган, аммо ўйинлардаги иштироклари бунга сира мос тушмаган бошқа футболчиларни алоҳида фотожамланмага «қамади». Дэвид Бентли (Англия) Европадаги клублари: «Арсенал», «Блэкберн», «Тоттенхэм», «Вест Хэм» Россиядаги клуби ва статистикаси: «Ростов», 7та ўйин «Арсенал» тарбияланувчиси вақтида катта иқтидор сифатида таърифланган ва навбати билан Англиянинг турли ёш тоифасидаги терма жамоаларига жалб этилган. Хавбек Марк Хьюз бошқарувидаги «Блэкберн»да тўлақонли «очилганди» - «МЮ»га қарши ўйиндаги «хет-трик», жамоанинг мавсум-2006|2007даги энг яхши футболчиси мақоми. Дэвид стандарт вазиятлар ижроси, чиройли ва аниқ зарба ҳамда заргарона тўп узатиш сифати бўйича ўз адаши - Бэкхем билан бемалол рақобатлашарди. «Тоттенхэм» буларнинг барчасини 18 млн. еврога баҳолади, бироқ Бентли «тақачилар» сафида Леннон билан рақобатлашолмай, «пана»га ўтди. «Ростов»да эса Россия чемпионатидаги биринчи инглиз сифатида тўп сурган футболчи асосий мақсади ўйин амалиётига эга бўлиш эканлигини яширмади, аммо навбатдаги жароҳатга йўлиққач, жимгина ортига қайтиб кетди. Ройстон Дренте (Голландия) Европадаги клублари: «Фейеноорд», «Реал», «Эвертон» Россиядаги клуби ва статистикаси: «Алания», 6та ўйин, 3та гол «Реал»га эрта ўтиш голландиялик иқтидор зарарига ишлади. Умуман, у «Алания» билан шартнома тузаётган пайт 8 ойдан буён ўйнамаётган ва бутсасини михга илишни ҳам ўйлаётганди. Шу вақтда селекционерлар асли суринамлик йигитни Владикавказ томон учишга кўндиришди. Бироқ бундан заррача наф чиққани йўқ. Дренте Россияда «Мордовия» дарвозасига йўллаган 3та голи билан эсда қолди, холос. Боз устига, «Алания» қуйи дивизионга тушиб кетди. Эммануэль Фримпонг (Гана) Европадаги клуби: «Арсенал» Россиядаги клублари ва статистикаси: «Уфа», 25та ўйин; «Арсенал», 3та ўйин Фримпонг «Арсенал» ёшлар жамоаси юлдузи эди. Ўша вақт ганаликнинг келажаги ёрқин бўлишини баралла башорат қилишди. Эммануэль шунга мос равишда, 19 ёшида «канонирлар» таркибидан жой олди ва АПЛ ҳамда ЧЛда ўйнади. Кейин адоғи йўқ ижара келишувлари бошланди. Бироқ Фримпонг ҳеч қаерда, ҳаттоки, чемпионшипда ҳам, тузукроқ тўп сурмади. Шундан сўнг кутилмаганда, «Уфа» билан 3 йиллик шартнома тузди, аммо унинг охиригача ўйнамади. Тан олиш керак, ганалик футболчи «Уфа» имиджини кўтарди, бироқ майдоннинг ўзида айтарли наф беролмади. Унинг Туладаги фаолияти хусусида ҳам худди шу гапларни такрорлаш мумкин. | |
O'qildi: 643 | Kiritdi: Arsenal49 | Reyting: 0.0/0 |
Вarcha fikrlar: 0 | |