07-May-17 | APL |
Arsenal 2:0 Manchester Yunayted |
10-May-17 | APL |
Sautgempton 0:2 Arsenal |
13-May-17 | APL |
Stok Siti 1:4 Arsenal |
16-May-17 | APL |
Arsenal 2:0 Sanderlend |
21-May-17 | APL |
Arsenal 3:1 Everton |
27-May-17 | FA CUP |
Arsenal 2:1 Chelse |
Александр Ляказетт..... Расман Арсенал азоси (05-Iyul-17) |
Transfer loyihasi. Finish (30-May-17) |
Барча фанатар учун элон (06-May-17) |
Венгер: "Кетганимдан сўнг "Арсенал"нинг ишлари юришиб кетса керак" (05-May-17) |
«Wenger out!». «Арсенал»да янги мураббий бўлади! (05-Mar-17) |
Biz yolg'onchimiz... (16-Fev-17) |
Чорак-финални соғинган «Арсенал»! (15-Fev-17) |
Katta o'yin, katta prevyu (13-Fev-17) |
Venger: Dunyo 7 kun. Bu mavsum biz uchun - yettinchi kundek (13-Fev-17) |
Xayr, chempionlik! (04-Fev-17) |
![]() ![]() ![]() |
![]() | ![]() ![]() ![]() |
![]() ![]() ![]() |
![]() | ![]() ![]() ![]() |
![]() ![]() ![]() |
![]() | ![]() ![]() ![]() |
![]() ![]() ![]() |
![]() | ![]() ![]() ![]() |
![]() | ![]() ![]() ![]() |
![]() ![]() ![]() |
11:31 АПЛ. “Арсенал”да йирик ғалаба, “Ливерпуль” “Вест Хэм”га имкониятни бой берди | |
Шу ва бошқа натижалар билан қуйида танишиш мумкин. | |
O'qildi: 1084 | Kiritdi: @xror_19 | Reyting: 0.0/0 |
Вarcha fikrlar: 3 | |
![]() Ҳиндистон кино саноатидан фарқли ўлароқ, футбол бобида айтарли мақтанолмайдиган мамлакат. Лекин охирги вақтларда ҳинд лигаси тез-тез муҳокама этиляпти.Зеро, ушбу гўзал ўлкада фаолият юритишни маъқул кўраётган машҳур футболчи ва мураббийлар сафи тобора кенгаймоқда. Қуйидаги маълумот - мақола бунга исбот.
«Вильярреал» ва албатта, «Ливерпуль» сафидаги ўйинлари билан танилган 34 ёшли Хосеми ўзига янги уфқ кашф этди. 2005 йили «қизиллар» сафида ЧЛ ғолибига айланган ҳимоячининг янги клуби - «Атлетико Калькутта», деб номланади. Калькутта «Атлетико»сида яна Хосемининг «Ливерпуль» бўйича жамоадоши Луис Гарсия ҳам ўйнайди. Эътиборлиси, 36 ёшли ярим ҳимоячи роппа-роса ярим йил футболдан дам олганди. Бироқ ҳиндистонликларнинг ўта манфаатли таклифлари уни фаолиятини яна давом эттиришга мажбурлади. Россия премьер-лигасида ўйнаш тажрибасига эга дарвозабон Марек Чех нафақага чиқишни хаёлига ҳам келтирмаяпти. У ҳозирда «Деҳли Динамос» клуби дарвозасини қўриқламоқда. Италия футболининг тирик афсонаси Алессандро Дель Пьеро шу кузда 40 ёшини қаршилайди. Бироқ футболга муҳаббати ниҳоятда кучли эканлигини турли мамлакатларда кўрсатишда давом этяпти. У ҳам «Деҳли Динамос»да тўп суради. Тўғри, келишуви нисбатан оз муддатли, атиги 4 ойга мўлжалланган. Франция терма жамоаси билан жаҳон ва Европа чемпиони бўлган Робер Пирес нақ 3 йил профессионал футболдан четда юрди. Бироқ бу факт «Гоа» ФК менежерларини заррача хавотирга солмаяпти. Переснинг «олтин» Франция термасидаги шериги - Давид Трезеге ҳам ҳинд супер-лигаси иштирокчисидан тушган таклифга биноан бутсаларини яна кийишни лозим топди. Энди «Пуна Сити» ФК мураббийлари ҳужум бобида унчалик қайғурмасалар ҳам бўлаверади. Франциялик ҳимоячи Бернер Менди вақтида «ПСЖ» ва «Халл Сити» жамоаларида анча муваффақиятли тўп сурган. У фаолиятига «Ченнай Титанс» клубида хотима ясаса, ажабмас. 44 ёшли Дэвид Жеймс аллақачон микрофон ушлаганча таҳлил ишларига кўникканди. Бироқ манфаатли шартнома олдида бош эгиб, қўлига яна қўлқоп олишдан ўзини тиёлмайди. Англия термаси собиқ кипери маълум вақт «Керала Бластерс»ни голлардан қутқариши керак. «Ньюкасл», «Сандерленд» ва «Блэкпул» клубларининг собиқ ҳужумчиси Майкл Чопра Ҳиндистондан бўлган чорловни жиддий қабул қилди, чоғи. Зеро, у 30 ёшда ва футбол билан хайрлашишига анча бор. Демак, нисбатан узоқроқ муддат ҳинд мухлисларини ўз голлари билан хурсанд этиши мумкин, агарда «Керала Бластерс»да ҳам яна букмекерлар идорасида пул тикиш муаммосига йўлиқмаса. Фаолиятига аллақачон хотима ясаган яна бир футболчи - Мануэль Фридрих «Мумбай Сити» либосини кийиб ўйнашга чоғланди. Эслатиб ўтамиз, ушбу ҳимоячи вақтида «Майнц-05» ва «Байер» жамоаларида яхшигина таассурот қолдирганди. Николья Анельканининг бутун сайёра бўйлаб айланиб юриши энди ҳеч кимни ажаблантирмай қўйди. Донгдор ва голеадор ҳужумчи «Вест Бромвич»даги қисқа фаолиятидан сўнг «Мумбай Сити» сафини тўлдирди. Лондоннинг «Арсенал» клуби афсонаси Фредерик Юнгберг ҳам Ҳиндистон супер-лигасидан тушган таклиф сабаб яна футболга қайтди. Швециялик ярим ҳимоячи эндиликда «Мумбай Сити»да Николья Анелькани заргарона тўп узатишлар билан зарба йўлига олиб чиқиши зарур. Испания термаси таркибида жаҳон ва Европа чемпионати шоҳсупасига кўтарилган Жоан Капдевила ҳам Ҳиндистон биринчилиги клуби - «Норд-Ист Юнайтед» билан шартнома тузишдан яхшироқ вариант тополмаган кўринади. «Манчестер Сити», «Сандерленд» ва «Лидс» жамоаларига устозлик қилган Питер Рид буёғига «Мумбай Сити»ни ривожлантиришга ҳаракат қилади. У 4 сентябрь куни жамоасининг янги бош мураббийи сифатида таништирилди. Бразилиялик афсонавий футболчи, вақтида «Бунёдкор»ни ҳам бошқарган Зико - «Гоа» ФКга яхшигина ўрнашиб олди. Эҳтимол, бу унинг учун обрўли жой эмасдир, лекин географик нуқтаи назардан олсак, идеал маскан. Манба: "ИнтерФУТБОЛ" газетаси | |