07-May-17 | APL |
Arsenal 2:0 Manchester Yunayted |
10-May-17 | APL |
Sautgempton 0:2 Arsenal |
13-May-17 | APL |
Stok Siti 1:4 Arsenal |
16-May-17 | APL |
Arsenal 2:0 Sanderlend |
21-May-17 | APL |
Arsenal 3:1 Everton |
27-May-17 | FA CUP |
Arsenal 2:1 Chelse |
Александр Ляказетт..... Расман Арсенал азоси (05-Iyul-17) |
Transfer loyihasi. Finish (30-May-17) |
Барча фанатар учун элон (06-May-17) |
Венгер: "Кетганимдан сўнг "Арсенал"нинг ишлари юришиб кетса керак" (05-May-17) |
«Wenger out!». «Арсенал»да янги мураббий бўлади! (05-Mar-17) |
Biz yolg'onchimiz... (16-Fev-17) |
Чорак-финални соғинган «Арсенал»! (15-Fev-17) |
Katta o'yin, katta prevyu (13-Fev-17) |
Venger: Dunyo 7 kun. Bu mavsum biz uchun - yettinchi kundek (13-Fev-17) |
Xayr, chempionlik! (04-Fev-17) |
![]() ![]() ![]() |
![]() | ![]() ![]() ![]() |
![]() ![]() ![]() |
![]() | ![]() ![]() ![]() |
![]() ![]() ![]() |
![]() | ![]() ![]() ![]() |
![]() ![]() ![]() |
![]() | ![]() ![]() ![]() |
![]() | ![]() ![]() ![]() |
![]() ![]() ![]() |
12:01 АПЛ: 18-тур ҳайратлари | |
Боксинг дей бошланган Англия премьер лигасининг 18-тури бу сафар ҳам ғаройиботу ажойиботларга тўла бўлди. Бу турда марказий ўйин дея ҳисобланган “Манчестер Юнайтед” ва “Ньюкасл” ўртасидаги баҳс жуда қизиқарли ўтди ҳамда мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди. “Арсенал” ва “Челси” ҳам ўз уйларида ишончли ғалаба қозонишди. “Челси” ишончли тарзда ғалаба қозонди 18-турда “Челси” ўз уйида “Вест Хэм” клубини қабул қилди ва ғалаба қозонди. Биринчи таймда ҳар икки жамоа ҳам қийин аҳволда қолишди. Лекин иккинчи бўлимда ҳаракатлари бесамар кетмаган “аристократлар” ҳисобни янада ишончлироқ кўринишга олиб келишди. 26 декабрь. Лондон. “Стэмфорд Бриж” стадиони, 41589 томошабин. “Арсенал” “КПР”дан устун келди Ўтган турдаги хет-трикдан руҳланиб, Лондон дербисида “КПР” меҳмонда “Арсенал”га мағлуб бўлди. Аввалига ўйин бошланишида бироз қийин бўлди. Биринчи таймда “КПР” яхшигина ҳимояланди. Лекин иккинчи бўлимда улар “тўпчилар”нинг ҳужумларига дош беролмадилар. 26 декабрь. Лондон. “Эмирейтс” стадиони, 59947 томошабин. “Манчестер Сити” ҳам ғалаба қилишда давом этади “Манчестер Сити” сафарда “Вест Бромвич” жамоаси меҳмони бўлиб, катта устунлик билан ғалаба қозонди. Алоҳида қайд этиш керакки, шу куни “шаҳарликлар” жонига одатдагидек Сильва ва Туре ора кирди. Агуэросиз “Сити” ўзига келишда давом этади. 26 декабрь. Вест Бромвич. “Хауторнс” стадиони, 26040 томошабин. “Манчестер Юнайтед”дан ишончли ғалаба Турнинг марказий ўйини ҳисобланган “Манчестер Юнайтед” ва “Ньюкасл” ўртасидаги ўйин анча қизиқарли кечди. Аввалига мезбонлар анча дадиллик билан ҳужум қилишди ва айтиш керакки, меҳмонларни саросимага ҳам солиб қўйди. Ван Гаал ўз сўзини айтди ва йирик ҳисобда ғалаба қайд этилди. 26 декабрь. Манчестер. “Олд Траффорд” стадиони, 75318 томошабин. “Ливерпул”дан бу сафар ғалаба Бернли шаҳрида “Бернли” ўз уйида “Ливерпуль” клубини қабул қилди ва кичик ҳисобда ютқазди. Алоҳида қайд этиш керакки, мерсисайдликлар аутсайдер жамоа устидан ғалаба қозониш учун анча тер тўкишига тўғри келди. Раҳимбойнинг ягона голи меҳмонларга муҳим ғалабани тақдим этди. 26 декабрь. Бернли. “Терф Мур” стадиони, 21335 томошабин. “Тақачилар” бу сафар ҳам устун келишди “Тоттенхем” клуби ирода кўрсатиб, ғалаба қозонишда барчани лол қолдирмоқда. “Лестер Сити”га қарши сафардаги ўйин ҳам улар учун қийин кечган бўлса-да, учрашув иккинчи бўлимининг иккинчи ярмида “хўрозлар” ғалабани тортиб олишди ва 3 очколик натижа билан уйга қайтишди. 26 декабрь. Лестер. “Кинг Пауэр” стадиони, 31870 томошабин. Қолган-қутганлар Турнинг бошқа ўйинлари ҳам қизиқарли тус олди. Масалан, “Кристал Пэлас” – “Саутгемптон” ўйинида меҳмонлар ғалаба қозонишди. Шунингдек, “Халл Сити” ва “Сток Сити” ҳам ғалаба қозонишди. 26 декабрь. Лондон. “Селхерст Парк” стадиони, 24565 томошабин. 26 декабрь. Ливерпуль. “Гудисон Парк” стадиони, 39166 томошабин. 26 декабрь. Сандерленд. “Стадиум оф Лайт” стадиони, 44817 томошабин. 26 декабрь. Суонси. “Либерти” стадиони, 20683 томошабин. Тур жазолари: раҳмдил ҳакамлар АПЛ 18-турида ҳам ҳакамлар кескин чоралар кўришди. Ҳакамлар томонидан футболчиларга жами 34 марта сариқ карточка, 1 марта қизил карточка (тўғридан-тўғри) кўрсатилди. 18-тур: “энг, энг, энг...” 15-турда “энг, энг, энг” номинацияси бўйича ғолибларни аниқлаймиз. Энг кўп гол урган футболчилар Энг тез урилган голлар Энг кўп томошабин Энг кам томошабин Энг кўп сариқ карточка кўрсатган ҳакам Энг кам сариқ карточка кўрсатган ҳакамлар Тўпурарлар 14та 13та 12та 10та 8та Вилфрид Бони (“Суонси Сити”, 1) Автоголурарлар Симон Миньоле (“Ливерпуль”) 18-тур рамзий терма жамоаси (uff.uz версияси) Асмир Бегович (“Сток Сити”, 2) - Жеймс Честер (“Халл Сити”, 1), Жон Терри (“Челси”, 3), Райан Бертран (“Саутгемптон”, 3) - Давид Сильва (“Манчестер Сити”, 3), Гастон Рамирес (“Халл Сити”, 1), Хуан Мата (“Манчестер Юнайтед”, 1), Садио Мане (“Саутгемптон”, 1) - Алексис Санчес (“Арсенал”, 6), Диего Коста (“Челси”, 3), Уэйн Руни (“Манчестер Юнайтед”, 2). Тур қаҳрамони — Уэйн Руни (uff.uz версияси) 18-турнинг энг яхши футболчиси “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Уэйн Руни бўлди. Айни шу куни Руни ўзининг маҳоратини яна бир карра намойиш этди. Биринчи таймда дубль қайд этган бўлса, иккинчи таймда битта голли пас берди. Бундан ташқари, у жуда кўплаб голли вазиятларни ҳам ярата олди. 19-тур ўйинлари АПЛнинг 19-тур учрашувлари 28-29 декабрь кунлари бўлиб ўтади. Унда ҳам марказий учрашувлар бир нечалаб топилади. Масалан, “Вест Хэм” – “Арсенал”, “Саутгемптон” – “Челси”, “Тоттенхем” – “Манчестер Юнайтед” ўйинлари ҳам катта қизиқиш билан кутилмоқда. Шунингдек, “Ньюкасл” – “Эвертон”, “Ливерпуль” – “Суонси” учрашувлари ҳам қизиқарли тус олади. 28 декабрь, якшанба 30 декабрь, сешанба Манба: www.uff.uz | |
O'qildi: 905 | Kiritdi: livermore | Reyting: 0.0/0 |
Вarcha fikrlar: 3 | |
| |