Sayt xaritasi
Anons
Mini CHAT
So'rovnoma
Sizningcha Venger qolishi kerakmi yoki ketishi?
Вarcha ovozlar: 191
Statistika

Saytda: 147
Mehmonlar: 147
Fanatlar: 0


Hamkorlar
Ijtimoiy tarmoqlar

Vkontakte


Twitter

Shaxsiy sahifa
Kunning muhim xabarlari
Blogdagi o'zgarishlar
TOP-5 (Yangiliklar)
Granit_Xhaka29
Yangiliklari: 1046
Izohlari: 1045
 
Emirates_Star
Yangiliklari: 707
Izohlari: 1445
 
ЛУЧШИЙ-КАНОНИР
Yangiliklari: 705
Izohlari: 3658
 
@rSeNaL_^
Yangiliklari: 531
Izohlari: 4953
 
Месут-Озил
Yangiliklari: 512
Izohlari: 2423
 
TOP-5 (Izohlar)
@rSeNaL_^
Yangiliklari: 531
Izohlari: 4953
 
ЛУЧШИЙ-КАНОНИР
Yangiliklari: 705
Izohlari: 3658
 
F-S
Yangiliklari: 248
Izohlari: 2763
 
Arslantica01
Yangiliklari: 0
Izohlari: 2527
 
Месут-Озил
Yangiliklari: 512
Izohlari: 2423
 
Arxiv

Bosh sahifa » 2016 » Oktabr » 18 » Анри ва Венгер мусоҳабаси
19:17
Анри ва Венгер мусоҳабаси
АРСЕН ВЕНГЕР: «ЧЕМПИОНЛИКНИ БУНЧАЛИК УЗОҚ КУТИШИМИЗГА ТЎҒРИ КЕЛИШИНИ СИРА ЎЙЛАМАГАНДИМ». «Арсенал» сафидаги фаолияти давомида бамайлихотир тўп сурганча энг донгдор жамоалар ва маҳоратли голкиперлар додини берган Тьерри Анри айни пайт медиа-шахс ролига кўникиб боряпти. У яқинда собиқ устози Арсен Венгерни безовта қилишга ҳам жазм этди. Бунинг учун яхшигина асоси бор эди – француз мутахассисининг «Арсенал» бошқарувини қўлга олганига 20 йил бўлгани. Айтиш жоиз, «Футбол профессори», дея эътироф этиладиган мсье Арсен «канонирлар» устози сифатида охирги чемпионликни айнан бетакрор Тити ёрдамида нишонлаганди. Хуллас, афсонавий тўпурар томонидан урилган 30та гол «Арсенал»нинг 2004 йили баҳорда шоҳсупадан жой олишида жуда-жуда асқотганди. Анрининг ўзи эса ўша мавсум АПЛнинг бош голеадорига аталган индивидуал совринга ҳам эга чиққанди. Қани кўрайликчи, у собиқ устозига нималар хусусида савол бергану, қандай жавоблар олган...?

- Аввало, сизни «Арсенал»да иш бошлаганингизга 20 йил тўлгани билан табриклайман. Мени анчадан буён битта савол ўйлантириб келади: Венгер учун «Арсенал»даги фаолиятида қайси давр энг яхшиси? Шунинг баробарида энг ёқимсиз мавсумни ҳам тилга олсангиз...

- Табиийки, энг яхшиси - илк чемпионлик мавсуми. Бу борадаги рейтингнинг иккинчи ўрнига бутун чемпионат давомида бирор марта мағлубиятга учрамаган ҳолда, олтин медаль ютилган мавсумни қўяман. Ўйлайманки, ҳар бир мураббий бутун масофани мағлубиятсиз босиб ўтишни шунчаки, орзу қилади. Умуман, мавсум-2003|2004 биз учун алоҳида ўрин тутади, зеро, ўшанда ҳаммаси ўнгидан келганди. Асосийси, индивидуал томондан ўта кучли фут­болчилар ягона мақсад йўлида бирлашиб, чинакам жамоа сифатида намоён бўлишганди. Ҳа, ўша вақтдаги жамоавий руҳ беқиёс эди. Шунчаки, ақл бовар қилмас даражада аҳиллик. Очиғи, бутун фаолиятим давомида бунақасини бошқа кўрганим йўқ.

- Хўш, унда биринчи «дубль» қайд этилган мавсумни энг яхшиси сифатида таърифлашингиз боиси нима?

- Ҳаммаси оддий: Англия футболи учун мутлақо нотаниш кимса эдим. «Арсен, ким у?», «Қандайдир оддий бир француз» қабилидаги гаплар ҳам қулоғимга чалинганди. Демоқчиманки, бош мураббийликка тайинланганим кўплаб муҳокамаларни келтириб чиқарганди. Боз устига, кўпчилик менга шубҳа билан қараган. Бундай ёндашувга писанд қилмай, ғалаба қозониш нечоғли аҳамият касб этишини айтиш шарт эмасдир. Оддий айтганда, мен барчанинг умумий фикрига қарши ўлароқ, «Арсенал» билан муваффақиятга эриша олишимни исботладим ва ўзимга нисбатан муносабатни мутлақо ўзгартирдим.

- Энди энг ёмон лаҳзаларга ҳам тўхталсангиз...

- Энг ёмонларидан бири ўтган мавсумда кузатилди. Мен «Манчестер Юнайтед»га бой берилган ўйинни назарда тутяпман. Зеро, ўша омадсизлик оқибатида чемпионликдан умид узишимизга тўғри келди. Аслида «қизил иблислар»дан енгилишга асло ҳаққимиз йўқ эди. Ўйиндан сўнг барчамиз бошимизни чангаллаб қолдик: «Нима бўлди ўзи? Қаерда адашдик, режамиз нега иш бермади?» Чунончи, фақат ғалабани кўзлаган ва бунга қаттиқ ишонгандик. Хуллас, ўша куни 3 очко олишимиз шарт эди. Афсуски, бунинг акси бўлди ва шундан сўнг чемпионлик пойгасидан чиқиб кетганимизни яққол ҳис этдим.

- Айтингчи, вақтида 4-4-2 кўринишидаги ўйин схемасини нега айнан 4-2-3-1га ўзгартиргансиз?

- Аввало, айтишим жоиз, схемани янгилаган бўлсакда, ўйинимиз манзараси ўша-ўшалигича қолган. Яъни асосий урғу ҳужумга қаратилган, барибир. Энди сабабга келсак, барчаси таркибдаги футболчиларга боғлиқ. Бинобарин, мураббий биринчи навбатда, ихтиёридаги ўйинчиларга қараб иш тутади ва уларнинг жамоа услубига имкон қадар тезроқ мослашишлари ҳақида бош қотиради. 4-4-2 чизмаси Деннис Бергкамп ўйнаган вақт катта самара берганди. У ажойиб ҳужумчи эди. Таркибда сен бош ролга чиққан пайт эса, тактик услуб ўз-ўзидан 4-2-3-1га ўхшаш кўриниш олганди. Ўзгаришнинг яна бир катта сабаби - бу Чемпионлар Лигаси доирасидаги ўйинлар. Чунончи, халқаро учрашувларда кўпинча майдон марказида назоратни бой беришимизни тушуниб, ўрта бўғинни кучайтиришга қарор қилгандим. Гап шундаки, марказда ҳукрронлик қилолмасак, улкан муаммоларга рўбарў бўлардик. Лекин яна бир бора алоҳида таъкидлайман, ўйин чизмаси асосан футболчиларнинг индивидуал сифатларига бевосита боғлиқ бўлади. Дейлик, жамоангда ягона ҳужумчи сифатида тўп суриб ҳам, вазиятлар содир этишга қодир футболчи бўлса, бемалол марказий ҳудудни қувватлантиришинг мумкин. Хуллас, қайсидир паллада ярим ҳимояга қўшимча куч ташласам, ўйинимиз яхшиланишини ҳис қилдим. Боз устига, ўша вақт таркибимизда югуриб чарчамайдиган Фредди Юнгберг бор эди. Ўзинг биласан, у гоҳида майдоннинг иккинчи ярмидан шундай юришларни амалга оширардики, «Арсенал» гўёки, 2-3 нафар ҳужумчи билан ўйнаётгандек туюларди.

- 20 йил битта жамоада - бу ажойиб. Аммо адолат юзасидан айтиш керак, илк 10 йилликдаги ишингиз анча самарали бўлганди. Ҳарқалай, кейинги даврга нисбатан олсак, шундай. Навбатдаги чемпионлик тантанаси бу қадар чўзилиб кетиши мумкинлигини хаёлингизга ҳам келтирмаган бўлсангиз керак...

- Ҳа... Шунча вақт олтин медаль ютолмаслигимиз мумкинлигини сира ўйлаган эмасдим. Бироқ буни 2та катта фактор билан изоҳлайман. Биринчиси - клуб учун янги стадион қурилди ва бунинг ортидан харажатлар сметаси анча чекланди. Натижада бирин-кетин энг кучли футболчиларимизни сотишга мажбур бўлдик. Иккинчи фактор - айнан шу вақтда Англия футболига йирик сармоядорлар бош суқа бошлашди. Уларнинг миллионлари ҳисобига аввалига «Челси», кейинроқ эса «Манчестер Сити» яққол кучайди. Оддий айтсам, ушбу клубларнинг янги хўжайинлари анча иззатталаб чиқиб қолишди ва улар билан молия масаласида, яъни трансферлар бозорида рақобатлашиш имконсиз иш эди. Хайриятки, бугунга келиб, вазият мутлақо ўзгарди. Эндиликда Англия футболи бой сармоядорларга тўла. Бу эса барча клубларнинг деярли бир хил шароитда эканлигини англатади. Тан оламан, орадаги маълум йиллар биз учун ғоят оғир келди. Ахир клубнинг ички потенциали чемпионлик учун курашишга жавоб бермасада, мен ўз одатимга кўра, мудом энг юқори чўққини кўзладим ва футболчилар олдига ҳам шундай талаб қўйдим. Шу маънода гапирсам, мухлисларни мутлақо тушунаман. Зеро, «Арсенал»ни чин юракдан севувчи киши фақат олтин медални талаб қилади - бу табиий ҳолат.

- Сизнингча, ҳозирги жамоа жорий мавсум чемпионлик учун кураш олиб боришга қодирми, таркиб талаб даражасида шаклланганми?

- Шахсан мен бунга ишонаман. Яъни важоҳатлироқ бўлганимиз ва яхшироқ шаклланганимизга ишончим комил. Айни пайт таркибимиз ёш болалардан эмас, тажрибали тайёр ижрочилардан иборат. Эндиликда ҳар 3 кунда барқарор ўйнасак, бас.

- Алексис Санчес олдинда, Шкодран Мустафи орқада ва Гранит Жака майдон марказида - жарангли янграяпти.

- Ҳа, фикрингга қўшиламан, худди шундай. Жарангдорликни энди майдонда ҳам исботлаш лозим. Муҳими, жамоамизда руҳият баланд, йигитлар фақат зафар ҳақида ўйлаяптилар. Биласан, мавсум давомида омадсиз ўйинлар ҳам кузатилиши табиий, бироқ чинакам чемпионлар бу каби қийинчиликлар олдида таслим бўлмасликлари керак. Менимча, шогирдларим жорий мавсум айнан шундай қилиш уддасидан чиқишади. Лекин рақобат даражасини унутмаслик лозим. Чунончи, ҳозирда премьер-лига тожи учун курашишга қодир клублар ҳар қачонгидан кўп.

- Энди фурсатдан фойдаланиб, футболчилик пайтим бирор марта бермаган битта саволни ўртага ташлайман. Тушунарлики, ўйинчилар жамоада мураббий ҳақида унча қайғуришмайди. У эса аксинча, мудом жамоани ўйлайди, шогирдлари ҳолатидан хавотирга тушади ва ҳоказо. Хуллас, савол шундай: бундай ташвишли ҳаёт тарзи сизни толиқтириб қўймаяптими? Одатда кимнинг ёрдамидан куч оласиз? Умуман, тинимсиз ишлаш бўйича қандай сирингиз бор?

- Сир битта ва оддий - футболга нисбатан муҳаббатим ва эҳтиросим баланд. Нима бўлишидан қатъий назар, ҳаётга оптимистик ёндашувни сақлаб қолишга уринаман ва бу ҳолат энг мураккаб жараёнларни енгиб ўтишимда ёрдам беради. Нокамтарликка йўймаю, табиатан собитқадам инсонман. Бир қарашда, одамлар бу фазилатни унча қадрламайдилар. Лекин сен 20-25 йил ёки бундан ҳам кўп вақтдан буён менежер сифатида ишлаётган бўлсанг, собитқадамлик жуда-жуда зарур. Бу нима? Аввало, танлаган йўлинг тўғрилигига ишонч ва ундан қайтмаслик. Акс ҳолда, кучли босим таъсирида йўлдан чиқиб кетишинг ҳеч гап эмас. Яъни ҳар қадамда йиқилаверасан ва қайта туришинг кўп куч олади. Яна бир кичик сир шуки, одатда орзу қилишдан чарчамайман. Дейлик, доимо навбатдаги ўйин идеал бўлишини ўйлайман. Ишга умумий ёндашувим оддий - мудом кейинги учрашувни илҳақ кутаман ва ғалаба орзуси оғушида сузаман, гўё. Табиийки, футболчилар ҳам ҳар бир ўйинни янада яхшироқ ўтказишни хоҳлашади. Шундай муносабат ичида 20 йил қандай ўтиб кетганини ҳам сезмай қоласан...

- Яна 3та савол борки, улар асносида статистик маълумотларни нечоғли билишингизни текшириб кўришим керак. Биринчиси - сиз «Арсенал» ўйинларида энг кўп майдонга туширган футболчи ким?

- Коло Туре.

- Начора, тўғри жавобни айтиш ўзимга қолди - Патрик Виейра.

- Қизиқ, жуда қизиқ. Ўзи 3 нафар футболчини ўйладим - сен, Патрик ва Колони. Нима, Коло масаласида қаттиқ янглишдимми?

- Йўқ, унчалик эмас. Иккинчи тест-савол: қайси шогирдингизни ҳаммадан кўп алмаштиргансиз?

- Ўйлайманки, Тео Уолкоттни.

- Яна хато. Тўғри жавоб - Деннис Бергкамп. Уни нақ 140 марта алмаштиргансиз.

- Эҳ, тўхта энди... Бунинг учун мени жавобгарликка тортишлари ҳам ҳеч гап эмас. Бергкампдай футболчини шунча кўп захирага олибманми? Лекин иккинчи томондан, бунга жавоб беришга тайёрман. Чунончи, ўша ўйинларнинг кўпида «Арсенал» майдонни ғолиб сифатида тарк этган.

- Ниҳоят, учинчи савол жавобини топарсиз? «Арсенал» сизнинг даврингизда энг кўп голни қайси жамоа дарвозасига йўллаган?

- «Ливерпуль».

- Йўқ, «Тоттенхэм»! Кечиринг, шу саволларни бермасам, тинчимасдим...

- Майли, бунинг учун сенга алоҳида раҳмат!

- Босс, сизга ҳам ташаккур. Чемпионлик курашида омад ёр бўлсин!

- Ҳаракат қиламиз, албатта.
O'qildi: 702 | Kiritdi: Arsenal49 | Reyting: 0.0/0
Вarcha fikrlar: 8
avatar
8 farrux2223622 • 06:11, 19-Okt-16
шу сезон оламис худо холаса кубикди
avatar
7 kanonerlar0201 • 00:39, 19-Okt-16
Haqiqatdan ham gap yo'q. Venger faqat olg'a...
avatar
6 GUNNERS • 21:31, 18-Okt-16
Eee qoyil. O'qib Mazza qildim.
avatar
5 Arslantica01 • 20:01, 18-Okt-16
Miriqib o'qidim yuzimga tabassum yugurdi.Rahmat BOSS va QIROL!
avatar
4 Theo_Nurshax • 19:59, 18-Okt-16
xammaga xayrli kech Adminlarimiz wottami
avatar
0
3 ЛУЧШИЙ-КАНОНИР • 19:58, 18-Okt-16
Е гурухида уйинни озгина суринглар илтимос 15 минутга
avatar
2 Aziz • 19:58, 18-Okt-16
2- tur qani
avatar
1 Theo_Nurshax • 19:38, 18-Okt-16
zor suxbat
omForm">
avatar