07-May-17 | APL |
Arsenal 2:0 Manchester Yunayted |
10-May-17 | APL |
Sautgempton 0:2 Arsenal |
13-May-17 | APL |
Stok Siti 1:4 Arsenal |
16-May-17 | APL |
Arsenal 2:0 Sanderlend |
21-May-17 | APL |
Arsenal 3:1 Everton |
27-May-17 | FA CUP |
Arsenal 2:1 Chelse |
Александр Ляказетт..... Расман Арсенал азоси (05-Iyul-17) |
Transfer loyihasi. Finish (30-May-17) |
Барча фанатар учун элон (06-May-17) |
Венгер: "Кетганимдан сўнг "Арсенал"нинг ишлари юришиб кетса керак" (05-May-17) |
«Wenger out!». «Арсенал»да янги мураббий бўлади! (05-Mar-17) |
Biz yolg'onchimiz... (16-Fev-17) |
Чорак-финални соғинган «Арсенал»! (15-Fev-17) |
Katta o'yin, katta prevyu (13-Fev-17) |
Venger: Dunyo 7 kun. Bu mavsum biz uchun - yettinchi kundek (13-Fev-17) |
Xayr, chempionlik! (04-Fev-17) |
![]() ![]() ![]() |
![]() | ![]() ![]() ![]() |
![]() ![]() ![]() |
![]() | ![]() ![]() ![]() |
![]() ![]() ![]() |
![]() | ![]() ![]() ![]() |
![]() ![]() ![]() |
![]() | ![]() ![]() ![]() |
![]() | ![]() ![]() ![]() |
![]() ![]() ![]() |
10:27 Алексис Санчес ўйинини янада яхшилаши керак экан | |
Чилилик 25 ёшли ҳужумчи Алексис Санчес ҳозирга қадар топ-даражадаги 3та миллий чемпионатда ўйнашга улгурди. Яъни Италия «А» серияси ва Испания Ла-лигасидаги фаолиятидан сўнг энди Англия премьер-лигаси ҳавосидан баҳра оляпти. «Барселона»дан «Арсенал»га ўтган ҳужумчи учун мавсум чакки бошланмади. Ҳарқалай, барча турнирларни назарда тутсак, 12та гол урди, айниқса, охирги вақтларда маҳсулдорлиги ошди. Шунга қарамай, у ўз интервьюсида ўйинини янада яхшилаши зарурлигини айтиб, «Арсенал» билан соврин ютишга ишонч билдирди. Жамоадошлари билан ўзаро уйғунлик ҳақида: «Ўйлайманки, мослашув жараёнининг илк босқичи ортда қолди. Вақт ўтгани сайин жамоадошларим ҳаракатларини яхшироқ тушуняпман ва бу нарса ўз кучимга нисбатан ишончни тобора мустаҳкамлаяпти. Ҳа, бошида қийналдим. Маълум вазиятларда шерикларимнинг қаерга югуришлари, ҳаракат йўналишларини тушунмадим ҳатто. Баъзан эса имо-ишоралари нимани англатишини билолмадим. Ҳозирда тушунмовчилик ортда қолди. Айни пайт қайси футболчи қандай йўналишда ҳаракатланишини олдиндан сезяпманки, бу нарса майдонда ўзимни эркин ҳис қилишимда қўл келяпти. Кийиниш хонасида ҳам яхши чиқишамиз. Шерикларимга мен билан ўйнашда имкон қадар тўпга бир тегиниш усулини қўллаш кераклигини айтяпман. Шунда қарши ҳужумларимиз янада хавфли кўриниш олади». Ўз ўйини ҳақида: «Ҳам жамоавий, ҳам индивидуал ҳаракатларимни янада яхшилашим зарур. Айниқса, қарши ҳужумларда фаолроқ бўлишим талаб этилади. Чунки Англия лигасида бу нарса ғоят муҳим, айниқса, «Арсенал» учун». «Арсенал»даги келажаги ҳақида: «Машғулотлар чоғи гоҳида жойимда бир зум тўхтаб, жамоадошларимга қарайман ва савияли юлдузлар қуршовига тушганимни ҳис қиламан. Уларнинг ишга муносабатларидан лол қоляпман. Жиддий гапиряпман, «Арсенал»да ҳаммаси ёқди. Бундан олдин ҳам кўп марта айтганман, бизда ғолиблик менталитети мавжуд. Агарда барчасини тўғри ташкил этсак, юқори кайфиятни сақлаб қолсак, ҳар қандай совринга даъвогарлик қила оламиз. Ишончим комил, бу жамоа билан яқин йилларда кўп совринлар ютиш мумкин. Бунга шубҳам йўқ. Умид қиламанки, бу ерда барча совринларга эришаман. Ахир Лондонга шу мақсадда келганман». Лига ҳақида: «Англияда футбол нисбатан кескинроқ. Айтишим мумкинки, ўзим ўйнаган лигалар ичида энг қийини айнан АПЛ. Яна бир жиҳати, клублар ўртасида фарқ йўқ, ҳисоби. Турнир жадвали тубидаги клуб ҳатто пешқадамни ҳам қийнаб қўйиши ҳеч гап эмас. Ҳар бир ўйин аҳамияти катта. Бу нарса футболчининг мудом юқори тайёргарлик даражасида туришини тақозо этади». Манба: Интерфутбол | |
O'qildi: 1140 | Kiritdi: Emirates_Star | Reyting: 0.0/0 |
Вarcha fikrlar: 3 | |
![]() ![]() ![]() Gap yoq
| |