07-May-17 | APL |
Arsenal 2:0 Manchester Yunayted |
10-May-17 | APL |
Sautgempton 0:2 Arsenal |
13-May-17 | APL |
Stok Siti 1:4 Arsenal |
16-May-17 | APL |
Arsenal 2:0 Sanderlend |
21-May-17 | APL |
Arsenal 3:1 Everton |
27-May-17 | FA CUP |
Arsenal 2:1 Chelse |
Александр Ляказетт..... Расман Арсенал азоси (05-Iyul-17) |
Transfer loyihasi. Finish (30-May-17) |
Барча фанатар учун элон (06-May-17) |
Венгер: "Кетганимдан сўнг "Арсенал"нинг ишлари юришиб кетса керак" (05-May-17) |
«Wenger out!». «Арсенал»да янги мураббий бўлади! (05-Mar-17) |
Biz yolg'onchimiz... (16-Fev-17) |
Чорак-финални соғинган «Арсенал»! (15-Fev-17) |
Katta o'yin, katta prevyu (13-Fev-17) |
Venger: Dunyo 7 kun. Bu mavsum biz uchun - yettinchi kundek (13-Fev-17) |
Xayr, chempionlik! (04-Fev-17) |
![]() ![]() ![]() |
![]() | ![]() ![]() ![]() |
![]() ![]() ![]() |
![]() | ![]() ![]() ![]() |
![]() ![]() ![]() |
![]() | ![]() ![]() ![]() |
![]() ![]() ![]() |
![]() | ![]() ![]() ![]() |
![]() | ![]() ![]() ![]() |
![]() ![]() ![]() |
01:27 2014-йилда фаолиятинитугатган футболчилар рамзий терма жамоаси | |
2014-йилда бир қатор машҳур футбол афсоналари ўз фаолиятларига якун ясашди. Биз эса рамзий термадан жой олган футболчиларнинг фаолиятларига қисқача разм солиб ўтамиз. Дарвозабон: Мануел Алмуня (Испания) Мануел 16 йиллик фаолияти давомида 9 та жамоа шарафини ҳимоя қилган. Энг ёрқин дамларини эса 2004-2011 йиллар давомида «Арсенал»да ўтказди. У 175 учрашувда «канонирлар» дарвозасини қўриқлаган. Афсуски Алмуня Испания терма жамоасидан бирор маротаба ҳам таклиф олмаган. У фаолияти Англия қуйи дивизион вакили «Уотфорд»да якунлади. Ҳимоячи: Эрик Абидал (Франция) Абидал 15 йиллик фаолияти давомида 5 та жамоа шарафини ҳимоя қилди. Унинг ёрқин онлари 2007-2013 йиллар давомида «Барселона»да ўтди ва у Каталонияликлар сафида қўлга киритиш мумкин бўлган барча совринларга эга чиқди. Шунингдек терма жамоа таркибида 67 марта майдонга тушиб, жаҳон вице-чемпионига айланди. Эрик фаолияти давомида 21 та жамоавий ва 2 та шахсий совринларни қўлга киритди Ҳимоячи: Карлес Пуйол (Испания) Пуйол бутун фаолиятини «Барселона»га бағишлади. Карлес 15 йил давомида Каталонияликлар билан 6 марта Ла лигада ва 3 марта Чемпионлар лигасида муваффақият қозонди. Шунингдек 6 марта Испания суперкубоги, 2 мартадан Испания кубоги, Европа суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатларида олтин медалларга сазовор бўлди. Миллий терма жамоа сафида эса Жаҳон ва Европа чемпиони бўлди. Пуйолнинг шахсий совринлари 19 тани ташкил қилади. Ҳимоячи: Вилиам Галлас (Франция) Галлас 20 йиллик фаолияти давомида 6 та жамоа сафида тўп сурди. Унинг «олтин давр»лари «Челси» ва «Арсенал»да ўтди. Вилиам Лондоннинг икки клуби сафида ҳам 5 мавсумда тўп сурди. Галлас фақатгина «Челси» сафида совринларни қўлга киритган. Унинг ҳисобида 4 та жамоавий ва 3 та шахсий ютуқ мавжуд. Ҳимоячи Франция термасида 84 ўйин ўтказган. Ҳимоячи: Хавер Занетти (Аргентина) Фаолиятини «Таллерас» ва «Бонфиелд» клубларида бошлаган Занетти охирги 19 йил мобайнида «Интер»га садоқат билан хизмат қилди. У «нерадзурри»лар сафида 858 та учрашув ўтказиб, бу борада клуб рекордини ўрнатди. Хавер шунингдек терма жамоаси сафида 145 марта майдонга тушганини ҳам қайд этиб ўтиш жоиз. У 16 та жамоавий ютуқларга сазовор бўлган. Улар орасида Чемпионлар лигасининг олтин медали ҳам мавжуд. Ярим ҳимоячи: Райан Гиггз (Уэлс) 24 йил давомида «Манчестер Юнайтед»да 963 ўйинда 168 та гол урган Гиггз ҳам ёзда ўз фаолиятига якун ясади. Раян фаолияти давомида 13 марта Англия чемпиони бўлган ва бу борада у бутун бошли «Челси» ва «Манчестер Сити» жамоаларидан ҳам кўп чемпион бўлган. Уэлслик ярим ҳимоячи фаолияти мобайнида 34 та жамоавий, 25 та шахсий ютуқларга эришган. Шунингдек 18 та рекорд ўрнатган. Дарвоқеа, Райан фаолияти давомида бирор маротаба ҳам қизил карточка олмаган. Ярим ҳимоячи: Верон (Аргентина) Верон 20 йиллик фаолияти давомида 9 та жамоада тўп сурди. У «Лацио», «Манчестер Юнайтед» ва «Челси» каби жамоалар шарафини ҳимоя қилган. Хуан «А» серияда яхши ўйнади. Бироқ Премьер лигада ишлари унчалик юришмади. Ярим ҳимоячи 15 та жамоавий ва 10 та шахий ютуқларни қўлга киритган. Верон 2008 ва 2009- йилларда Жанубий Американинг энг яхши футболчиси деб эътироф этилган. Ярим ҳимоячи: Жунино Пернамбукану (Бразилия) Жарима тўплари устаси Жунино 21 йиллик карераси давомида 21 та жамоада тўп сурди. Унинг ёрқин онлари 2001-2009 йилларда «Лион»да кечди. У француз клуби сафида 15 та ютуққа эришди. Жумладан 7 карра Франция чемпиони бўлди. Шундан сўнг у Қатар, АҚШ ва Бразилия чемпионатларида ҳам муваффақиятли тўп сурди. Пернамбукану бутун фаолияти давомида 35 жамоавий ва 9 та шахсий совринларни қўлга киритди. Ярим ҳимоячи: Кларенс Зеедорф (Голландия) Зеедорф 22 йил мобайнида 6 та клуб сафида тўп сурди. Унинг омадли даврлари «Реал» ва «Милан»да кечди. Кларенс 3 та жамоа билан бирга Чемпионлар лигасини ютган ягона футболчи ҳисобланади. Ярим ҳимоячи 21 та жамоавий ва 5 та шахсий ютуқларга эришган. Жумладан Зеедорф Европада 2006/2007-йилги мавсумнинг энг яхши ярим ҳимоячиси деб эълон қилинган. Ҳужумчи: Терри Анри (Франция) Анри 22 йилда 4 та клубда ўйнади. Француз ҳужумчисининг ёрқин дамлари 1999-2007 йилларда «Арсенал»да кечди. Терри 226 та гол уриб «канонирлар» тарихидаги энг сермаҳсул футболчига айланди. Анри бутун фаолияти давомида 21 та жамоавий ва 52 та шахий ютуқларга сазовор бўлди. Ҳужумчи: Ривалдо (Бразилия) 1999-йилги «Олтин тўп» соҳиби Ривалдо 23 йиллик карераси давомида 14 та клуб шарафини ҳимоя қилди. У Бразилия, Испания, Италия, Греция, Ўзбекистон ва Ангола чемпионатларида иштирок этди. Жумладан 2009-йили Ўзбекистон чемпиони ва Олий лига тўпурари бўлди. Ривалдо 29 та жамоавий ва 19 та шахсий ютуқларни қўлга киритган. | |
O'qildi: 866 | Kiritdi: ARSENCHIK | Reyting: 0.0/0 |
Вarcha fikrlar: 1 | |
| |