07-May-17 | APL |
Arsenal 2:0 Manchester Yunayted |
10-May-17 | APL |
Sautgempton 0:2 Arsenal |
13-May-17 | APL |
Stok Siti 1:4 Arsenal |
16-May-17 | APL |
Arsenal 2:0 Sanderlend |
21-May-17 | APL |
Arsenal 3:1 Everton |
27-May-17 | FA CUP |
Arsenal 2:1 Chelse |
Jiddiy gapiramiz, hazilga yo'ying
[21]
Malik Titov blogi
|
O'zbek futboli
[5]
O'zbek futboli muammolari
|
MY-ONLY-ARSENAL blogi
[5]
MY-ONLY-ARSENAL blogi
|
Arsa blogi
[14]
Arsa blogi
|
Rifat Inomov blogi
[7]
Rifat Inomov blogi
|
GUNNER-21 blogi
[1]
GUNNER-21 blogi
|
Boshqalar
[12]
Fanatlar blogi
|
Александр Ляказетт..... Расман Арсенал азоси (05-Iyul-17) |
Transfer loyihasi. Finish (30-May-17) |
Барча фанатар учун элон (06-May-17) |
Венгер: "Кетганимдан сўнг "Арсенал"нинг ишлари юришиб кетса керак" (05-May-17) |
«Wenger out!». «Арсенал»да янги мураббий бўлади! (05-Mar-17) |
Biz yolg'onchimiz... (16-Fev-17) |
Чорак-финални соғинган «Арсенал»! (15-Fev-17) |
Katta o'yin, katta prevyu (13-Fev-17) |
Venger: Dunyo 7 kun. Bu mavsum biz uchun - yettinchi kundek (13-Fev-17) |
Xayr, chempionlik! (04-Fev-17) |
![]() ![]() ![]() |
![]() | ![]() ![]() ![]() |
![]() ![]() ![]() |
![]() | ![]() ![]() ![]() |
![]() ![]() ![]() |
![]() | ![]() ![]() ![]() |
![]() ![]() ![]() |
![]() | ![]() ![]() ![]() |
![]() | ![]() ![]() ![]() |
![]() ![]() ![]() |
14:32 Zambaraklar jangga tayyormi? |
«Арсенал» ўтган йили мавсумлар оралиғида ўз таркибини ягона юлдуз (Месут Озил) билан кучайтириб, чемпионликка даъвогар эканлигига шаъма қилганди. Мана, Арсен Венгер кетма-кет 2-йили ўз анъанасидан воз кечиб, яна бир юлдуз - Алексис Санчесни сотиб олди. Табиийки, янги мавсумда мухлислар ва биринчи навбатда, клуб мутасаддилари ўтган чемпионатда 128 кун давомида пешқадамлик қилган «тўпчилар»дан фақат олдин медалларни кутишади. Хўш, жамоа мушкул вазифани уддалай оладими? Россиялик касбдошларимизнинг таҳлилий хулосаларига кўра, фақат 5та муҳим саволга ижобий жавоб олинган тақдирдагина «Арсенал» кўзланган чўққини забт этиши мумкин. 1. Таянч зонаси муаммоси бартараф этиладими? «Арсенал»даги таянч ярим ҳимоячиси муаммосини тўлиқ тушуниб етиш уни ҳал қилишдан ҳам мушкулроқ. Жамоанинг кўплаб мухлислари «Микель Артета таянч зонасида ишончли тўп суришга қодир эмас, бизга «соф бузғунчи» керак», деган фикрдалар. Охирги пайтлар газеталардаги миш-мишлар ва мухлислар эътибори Морган Шнайдерлин ва Сами Хедирага қаратилди. Бироқ бу футболчилар мазкур позицияга мутлақо мос эмаслар. «Биз Хедирани харид қилишга ҳеч қачон яқин келганмаганмиз. Чунки жамоамизда ҳужумкор футболчилар етарли»,-деди Арсен Венгер ўтган ҳафта. Хедира ўз клубида ҳам, терма жамоада ҳам ҳеч қачон ҳимоявий ярим ҳимоячи сифатида тўп сурган эмас. «Реал»да Хаби Алонсо доимо ундан орқароқда ўйнайди, сўнгги ЖЧда эса Йоахим Лёв асосий таянч ярим ҳимоячиси вазифасини Бастиан Швайнштайгерга топширди. Хедира доимо олдинда ўйнайди, Бразилияга қарши кечган тарихий ярим финалда ҳатто ҳужум чизиғида тўп сурди. Шнайдерлин ҳам бу борада Артетадан устун эмас, гарчи тўпни рақибдан тортиб олишда анча фаоллик кўрсатсада. Таянч ярим ҳимоячиси бўлиш учун бунинг ўзи кифоя қилмайди. «Саутгемптон»да бу вазифани кўпроқ Жек Корк ёки Виктор Ваньяма бажаришади. Артетанинг ўрнига энг муносиб номзод сифатида Вильям Карвальюни кўрсатиш мумкин. Лекин бу футболчи «Арсенал»нинг муаммосини тўла- тўкис ҳал эта олишига кафолат йўқ. Ўтган мавсум фақат 5 нафар футболчигина яккакурашларда Артетадан яхшироқ натижани қайд этди. Уларнинг 3 нафари (Маккарти, Тиоте, Сидуэлл) Артетадан кўра кўпроқ ўйинда қатнашиш эвазига юқори натижага эришган. Яъни улар ўртача кўрсаткич бўйича орқадалар. Бундан ташқари, Артета аниқлик бобида ҳам рақобатчиларидан анча устун. Хуллас, Микель фаолиятининг асосий қисмини бошқа позицияларда ўтказганига қарамай, таянч ярим ҳимоячиси нуқтасида анча ишончли тўп сурмоқда. Муаммонинг илдизи анча чуқур. Бир футболчини алмаштириш билан уни ҳал этиш қийин. «Рақибларимиз кўпинча бизни кучли «прессинг» билан қарши олишади. Чунки улар марказдан ҳужумга ўтишни ёқтиришимизни яхши билишади. Ҳа, мен ярим ҳимоячиларни олдинроққа жойлаштиришни хуш кўраман. Шу йўл билан майдоннинг рақибга тегишли томонида кўпроқ имкониятга эга бўламиз. Тўғри, шогирдларим тўпни қабул қилаётган пайт кучли босимга дуч келишади. Гарчи марказда заиф ҳудудлар юзага келсада, бу ҳол мени ташвишга солмайди. Биз ўйинни кўпроқ рақиб томонида ўтказиш, уни сиқиб қўйишни истаймиз. Асосий фалсафам шуки, шогирдларим мураккаб вазиятга тушиб қолмаган ҳолда, рақибни қийин аҳволга солиб қўйсинлар»,-деган эди Венгер ўтган йилнинг баҳорида. Кўплаб ўйинларда мураббийнинг режаси ўзини оқлади. Лекин иккинчи давранинг ҳал қилувчи баҳсларида «Челси» ва «Ливерпуль» клублари «тўпчилар»нинг заиф жиҳатларидан усталик билан фойдаланишди. Қанот ҳимоячиларининг ҳужумга берилиб кетишлари охир-оқибат «Арсенал»ни чемпионлик унвонидан маҳрум этди... 2. Янгиланган ўнг Қанотдан нималарни кутиш мумкин? Статистикадан хулоса чиқарадиган бўлсак, сўнгги 5та мавсумда «Арсенал» ўз ҳужумларини кўпроқ ўнг қанот орқали амалга оширди. Бунинг асосий сабаби 2та: биринчидан, Венгер чап қанот ҳимоячилари (Эшли Коул, Гаэль Клиши, Киран Гиббс)га доимо кўпроқ ҳужумкорликка эътибор қаратишни тайинларди. Айни пайт ўнг қанот вакиллари (Лаурен, Бакари Санья) асосан тўпни кўпроқ ўз назоратларида ушлаб туриш, ҳужумни бошлаш учун қулай фурсат юзага келтириш билан шуғулланишарди. Иккинчидан, Санья бошқа барча ҳимоячилардан кўра, асосий таркибда кўпроқ майдонга тушган. У жамоа услубини мукаммал ўзлаштирган, шу сабаб барчанинг ишончини қозонганди. Янги мавсумда бу чизиқда дебютантлар - Матьё Дебюши ва Алексис Санчеснинг ҳаракат қилишлари тахмин қилинмоқда. Қолаверса, Тео Уолкоттнинг жароҳатлангани мураббийни чемпионат стартида шундай йўл тутишга мажбур этиши мумкин. Демак, Саньянинг барқарорлиги эвазига қайд этилаётган мувозанатга путур етиш хавфи ҳам йўқ эмас. 3. Санчесга қандай роль топширилади? - Энди биз Жиру билан ҳамкорликда ва у таркибдан четда қолганида ҳам самарали тўп сура оламиз. Шунингдек, 4-4-2 ва 4-3-3 тактик схемаларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлдик,-деди мураббий журналистларга Алексис Санчесни таништирар экан. Мана шу трансфер эвазига «Арсенал»нинг ҳужумдаги тактик имкониятлари сезиларли даражада ошди. Сўнгги пайтлар жамоа 4-2-3-1 схемасидан асосий қурол сифатида фойдаланиб келган бўлсада, Венгер тилга олган ўйин чизгилари яхши самара бериши мумкин. Ёдингизда бўлса, ўтган мавсумги кубок баҳсларида айнан 4-4-2 услуби «тўпчилар»га муваффақият келтирганди. 4-3-3 схемасини эса маромига етказиш учун жамоа мавсумолди назорат беллашувларида кўп вақт сарфлади. Уолкоттнинг жароҳати туфайли Санчес мавсумни ўнг қанот вингери позициясида бошласа керак. Лекин вақти келиб, чилилик футболчининг универсаллиги «Арсенал»нинг даҳшатли қуролига айланиши мумкин. Алексис ҳар иккала қанотда ҳам, ҳужум чизиғида ҳам самарали тўп суришга қодир. Терма жамоада у «Удинезе»да ўйнаб юрган давридан буён кўпинча эркин футболчи ролини бажариб келган. Демак, Арсен Венгер севимли 4-2-3-1 схемасидан фойдаланишни истаса, номзодларни танлаш бобида имкониятлари янада кўпаяди. 4. Озил учун иккинчи мавсум қандай кечади? Месут Озилнинг Англиядаги илк мавсумига муайян баҳо бериш қийин. Бир томондан, футболчи барқарор ва ёрқин ўйинлар кўрсатолмади. Айниқса, асосий рақобатчилар билан беллашувларда. Лекин иккинчи томондан, мавсумнинг учдан икки қисмида «Арсенал» намойиш этган бар қарорликда германиялик дебютантнинг улуши сезиларли бўлди. Ана шу улушни мураббий кўра олди ва алоҳида таъкидлаб ўтди: «Озилдаги аниқ тўп узатиш санъати аста-секин рақибларимизни ҳолдан тойдира бошлади. Бу жиҳат жамоамизга катта устунлик берди». Табиийки, янги мавсумда франциялик мутахассис Озилнинг янада самаралироқ тўп суришидан умидвор: «Месут - фантастик футболчи! Ўйлашимча, янги мавсумда у энг яхши футболчи мақомига даъвогарлик қиладиган ўйинчилар сафидан жой олади. Ўз жамоадошларини янада яхшироқ тушунган ҳолда тўп суради, АПЛдаги тажрибаси тобора ортиб боради. Озил - катта салоҳият соҳиби. Унинг голлари ва самарали тўп узатишлари, ўйинга ижобий таъсири ошиб боришидан шубҳа қилмайман». Озилнинг қай тариқа янада самаралироқ тўп суриши хусусидаги саволга унинг бундесмандшафтдаги жамоадоши Филипп Лам ЖЧ арафасида қисқа ва аниқ жавоб қайтарганди: «Агарда «Арсенал» тезкор ва ўз вақтида очилишни уддалай оладиган ҳужумчи топса, Озил даҳшатли кучга айланади». Лам таърифлаган ҳужумчи ролига Тео Уолкотт жуда мос тушади. Унинг кўпроқ ўнг қанотда ҳаракатланиши муаммо эмас - Озил учун қайси ҳужумчига тўпни аниқ етказиб беришнинг фарқи йўқ. Тўғри, ўтган мавсум Озил-Уолкотт дуэтининг самарадорлиги юксак даражада бўлмади. Зеро, улар дастлабки дақиқалардан бошлаб атиги 4 марта бирга майдонга тушишди. Ҳозирда Месут нафақат Тео билан кўпроқ ҳамкорлик қилиши, балки Алексис Санчесдек маҳорат соҳибининг сермаҳсул ўйин кўрсатишига ҳам катта ҳисса қўшиши мумкин. 5. Жисмоний таЙЁРГАРЛИК бўйича янги мураббий жамоага нима беради? - Мавсумнинг ҳал қилувчи босқичида Уилшер, Уолкотт, Озил ва Рэмзи жароҳатланганлар сафида эдилар. «Бавария»га қарши сафар учрашувида Гиббс ва Монреаль майдонга тушолмадилар. Биз бу жароҳатлар сабабларини чуқур таҳлил қиламиз ва улар ўртасидаги боғлиқликни аниқлаймиз,-деди Венгер март ойида. Жароҳатлар эпидемиясини бартараф этишга қаратилган кескин чора сифатида жисмоний тайёргарлик бўйича мутахассис - америкалик Шед Форсайт жамоага таклиф этилди. У Юрген Клинсманн билан 10 йилдан бери ҳамкорлик қилиб, Германия терма жамоасидаги муваффақиятлари орқали шуҳрат қозонганди. Шед нафақат жисмоний тайёргарлик соҳасида иш олиб боради, балки тиббиёт бобида ҳам етарли билимга эга. Унинг асосий фалсафаси - барча машғулотлар тинимсиз ҳаракат шаклида олиб борилиши шарт. Тренажёр залида мушакларга зўр беришдан ҳеч қандай фойда йўқ! Америкалик мутахассиснинг «Арсенал»га таъсири ҳозирнинг ўзидаёқ билинмоқда: Англия суперкубоги беллашуви («Манчестер Сити»-3:0)ни ҳисобга олмаганда, «тўпчилар» атиги 4та мавсумолди назорат учрашуви ўтказишди. Чемпион устидан қозонилган йирик ғалаба эса, янги мавсумда жамоа фақат ғолиблик учун даъвогарлик қилишига ишонч уйғотади. P.S.: «Арсенал» АПЛнинг 1-турида ҳамшаҳри - «Кристал Пэлас»ни қийинчилик билан бўлсада, енгди - 2:1. Иккинчи турда эса "Эвертон" билан жанговор дуранг қайд этди(2:2). manba:interfutbol.uz |
Bloger: GUNNER-21 blogi | O'qildi: 982 | Muallif: GUNNER-21 | Reyting: 0.0/0 |
Barcha fikrlar: 3 | |
| |