Sayt xaritasi
Anons
Toifalar
Jiddiy gapiramiz, hazilga yo'ying [21]
Malik Titov blogi
O'zbek futboli [5]
O'zbek futboli muammolari
MY-ONLY-ARSENAL blogi [5]
MY-ONLY-ARSENAL blogi
Arsa blogi [14]
Arsa blogi
Rifat Inomov blogi [7]
Rifat Inomov blogi
GUNNER-21 blogi [1]
GUNNER-21 blogi
Boshqalar [12]
Fanatlar blogi
Mini CHAT
So'rovnoma
Sizningcha Venger qolishi kerakmi yoki ketishi?
Вarcha ovozlar: 191
Statistika

Saytda: 10
Mehmonlar: 10
Fanatlar: 0


Hamkorlar
Ijtimoiy tarmoqlar

Vkontakte


Twitter

Shaxsiy sahifa
Kunning muhim xabarlari
Blogdagi o'zgarishlar
TOP-5 (Yangiliklar)
Granit_Xhaka29
Yangiliklari: 1046
Izohlari: 1045
 
Emirates_Star
Yangiliklari: 707
Izohlari: 1445
 
ЛУЧШИЙ-КАНОНИР
Yangiliklari: 705
Izohlari: 3658
 
@rSeNaL_^
Yangiliklari: 531
Izohlari: 4953
 
Месут-Озил
Yangiliklari: 512
Izohlari: 2423
 
TOP-5 (Izohlar)
@rSeNaL_^
Yangiliklari: 531
Izohlari: 4953
 
ЛУЧШИЙ-КАНОНИР
Yangiliklari: 705
Izohlari: 3658
 
F-S
Yangiliklari: 248
Izohlari: 2763
 
Arslantica01
Yangiliklari: 0
Izohlari: 2523
 
Месут-Озил
Yangiliklari: 512
Izohlari: 2423
 
Arxiv

Bosh sahifa » 2014 » Dekabr » 27 » Мавсумни ёмон ўтказаётган клублар ТОП-5
12:46
Мавсумни ёмон ўтказаётган клублар ТОП-5

Европада 2014/2015-йилги мавсум ўзининг қизғин палласига кириб бормоқда. Англиядан бошқа чемпионат вакиллари қишки таътилга йўл олишди. Ушбу мавсумда бир қатор гранд жамоалар ишончни оқлай олишмаяпти. Биз ана шундай муваффақиятсиз мавсумни ўтказаётган 5 та жамоа ҳақида тўхталиб ўтишни жоиз деб топдик.

5. «Арсенал»
Натижаси: Премьер лигада 6-ўрин

Лондоннинг «Арсенал» жамоаси сўнгги иккита ёзги трансферда анча фаол иштирок етди. Айниқса ушбу ёзда клуб ўз сафига Уелбекк ва Санчес каби ҳужумчиларни қўшиб олди. Бироқ Арсен Венгер шогирдлари Премьер лигада мухлислар кутганчалик натижага ериша олишмаяпти. «Канонирлар» 18-турдан сўнг 6-поғонани банд етиб туришибди. Клуб нақ 10 та учрашувда очко йўқотиб улгурганини ҳам алоҳида қайд етиб ўтиш жоиз. Шундай бўлса ҳам «Арсенал» 4-ўриндаги «Саутгемптон»дан атиги 2 очко орқада бормоқда ва жамоа Чемпионлар лигаси учун бериладиган йўлланма учун кураш олиб бориши аниқ. Бироқ Венгер шогирдлари бу мавсум медаллар учун даъво қила олмасалар керак.

4. «Милан»
Натижаси: «А» серияда 7-ўрин

Ушбу мавсумда Еврокубоклардан ташқарида қолиб кетган «Милан» бор кучини «А» серияга сарфлаяпти. Бироқ Инзаги бошчилигидаги «россонерилар» барқарор ўйин намойиш қила олишмаяпти. «Милан» ҳозирги таркиби билан 3-ўрин учунгина кураш олиб бориши мумкин холос. Клубни Чемпионлар лигасига йўлланма берувчи ўриндан атиги 2 очко ажратиб турибди. Бироқ Миланликларнинг ғалаба қозонишлари ҳам осон кечмаяпти. Жамоа 16 ўйиннинг 10 тасида очко йўқотиб улгурди. Агарда Инзаги қишда таркибни бироз бўлса ҳам кучайтирмаса, ЧЛ ҳақида унутишига тўғри келади.

3. «Интер»
Натижаси: «А» серияда 11-ўрин

Миланнинг иккинчи жамоаси «Интер»нинг аҳволи ҳамшаҳариникидан ҳам оғир. «Нерадзуррилар» «А» серияда ўртамиёна жамоага айланиб қолгандек гўё. Моурино кетганидан сўнг, «Интер»нинг ғолибоно юришига ҳам барҳам берилди. Жамоани яна Манчини қабул қилиб олди. Бироқ у ҳам ҳозирча «Интер»нинг ўйинига ўзгариш кирита олмаяпти. Клуб бу мавсум Европа лигаси учун бериладиган йўлланма учун кураш олиб борса керак. Ҳар ҳолда Чемпионлар лигаси ҳақида орзу қилмаса ҳам бўлаверади.

2. «Ливерпул»
Натижаси: Премьер лигада 9-ўрин

Ўтган мавсум Премьер лига чемпионлиги учун сўнгги тургача кураш олиб бориб, якунда 2-ўринни қўлга киритган «Ливерпул»нинг ушбу мавсумда ишлари унчалик юришмаяпти. Брендан Роджерс шогирдлари 18-турда ғалабага еришиб, 9-ўринга кўтарилиб олишди. Суареснинг жамоадан кетиши «қизиллар»га салбий таъсир кўрсатди. Балотелли еса «Ливерпул» ўйин услубига мослашиб кета олгани йўқ. Клуб ушбу мавсум Европа лигасига йўлланмани қўлга киритиш учун ҳаракат қилиши мумкин. 

1. «Боруссия» Дортмунд
Натижаси: Бундеслигада 17-ўрин

Дортмунднинг «Боруссия»си ушбу мавсумда ҳаммани ажаблантиришда давом етмоқда. Бундан 2 йил олдин Чемпионлар лигаси финалида тўп сурган клуб айни пайтда Бундеслиганинг енг сўнгги поғоналаридан бирини банд етиб турибди. «Боруссия» ҳам етакчи ҳужумчи Левандосвкий жамоадан кетганидан сўнг, ўзига кела олмаяпти. Бу кетишда Дортмундликлар Бундеслигани тарк етишлари ҳеч гап эмас. Айни пайтда жамоанинг олдига қўйган мақсади Еврокубоклар эмас, аксинча чемпионатда жон сақлаб қолиш бўлиб турибди.

Фурқат Юсупов
Манба: www.Furkat.uz

Bloger: Arsa blogi | O'qildi: 837 | Muallif: livermore | Reyting: 0.0/0
Barcha fikrlar: 0
omForm">
avatar