Sayt xaritasi
Anons
Mini CHAT
So'rovnoma
Sizningcha Venger qolishi kerakmi yoki ketishi?
Вarcha ovozlar: 191
Statistika

Saytda: 3
Mehmonlar: 3
Fanatlar: 0


Hamkorlar
Ijtimoiy tarmoqlar

Vkontakte


Twitter

Shaxsiy sahifa
Kunning muhim xabarlari
Blogdagi o'zgarishlar
TOP-5 (Yangiliklar)
Granit_Xhaka29
Yangiliklari: 1046
Izohlari: 1045
 
Emirates_Star
Yangiliklari: 707
Izohlari: 1445
 
ЛУЧШИЙ-КАНОНИР
Yangiliklari: 705
Izohlari: 3658
 
@rSeNaL_^
Yangiliklari: 531
Izohlari: 4953
 
Месут-Озил
Yangiliklari: 512
Izohlari: 2423
 
TOP-5 (Izohlar)
@rSeNaL_^
Yangiliklari: 531
Izohlari: 4953
 
ЛУЧШИЙ-КАНОНИР
Yangiliklari: 705
Izohlari: 3658
 
F-S
Yangiliklari: 248
Izohlari: 2763
 
Arslantica01
Yangiliklari: 0
Izohlari: 2527
 
Месут-Озил
Yangiliklari: 512
Izohlari: 2423
 
Arxiv

Bosh sahifa » 2015 » Iyul » 9 » Дунёнинг энг томошабоп ва шиддатли дербилари !!
17:19
Дунёнинг энг томошабоп ва шиддатли дербилари !!

Футбол – “миллионлар ўйини”!  

Чиндан ҳам мазкур спорт турининг дунё бўйлаб миллионлаб (агар миллиардлаб бўлмаса) ошуфталари бор. Ҳар бир футбол ишқибози у ёки бу жамоага мухлислик қилади. Ишқибозлар севимли жамоаларининг доимо ғалаба қозонишларини исташади. Айниқса, принципиал рақибларга қарши бўладиган матчларда мухлисларни фақат ва фақат ғалаба қаноатлантиради.  

cb20b3afe1999171ad3f9c3904d631e9.jpg 

“Дерби” мақоми остида ўтадиган учрашувлар ҳам анашундай ҳис-ҳаяжонларга тўла бўлади. Бундай матчларда дуранг ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас. Айни бир шаҳарнинг икки жамоаси бир-бири билан тўқнаш келган пайти бундан бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас. Турли хил ҳис-ҳаяжонлар, мухлисларнинг зиддияти, майдонда футболчиларнинг ўзаро қарама-қаршилиги, майдоннинг ҳар бир қаричи учун кечадиган “жанг”лар дербининг айни хусусиятларидир.  

Қуйида жаҳоннинг турли мамлакатларида бўлиб ўтадиган энг принципиал дербилар ҳақида тўхталиб ўтамиз. 
  
(Аргентина) 
Бока Хуниорс – Ривер Плейт. Буенос-Айерос 

96b55f9a319462e2fc6c608df2120d47.jpg 

Аргентина футболи ҳақида гап кетганда бутун дунё аҳли нафақат Марадона ёки Мессини эслайди, балки Буенос-Айерос шаҳри шарафини ҳимоя қиладиган икки жамоа “Бока Хуниорс” ва “Ривер Плейт” тўқнашувини ҳам ёдга олади. Бунга эса сабаблар етарли. Зеро узоқ йиллардан буён Аргентинанинг байроқдор жамоалари санаб келинган мазкур жамаолар ўзаро баҳс юритганда бутун бошли мамлакат иккига бўлинади. “Бока” мухлислари бир тараф ва “Ривер Плейт” ишқибозлари бир тараф. Ҳар бир мухлис ўз севимли жамоасининг ғалаба қозонишини истайди ва ҳар қанақа йўл билан бўлсада рақиб жамоанинг футболчиси ёки мухлисига таъсир ўтказишга ҳаракат қилади. Бу айниқса учрашув бошланган пайт стадиондаги ҳайқириқларда ўз аксини топади. Жамоалар сафидаги футболчилар бир томонда ўзаро “жанг” қиладилар.Яна бир томонда эса ҳар икки жамоа ишқибозлари мухлислик бобида қўллаб-қувватлаш орқали баҳс юритишади. Аммо 2011 йили “Ривер Плейт” примерадан тушиб кетгач аргентиналик мухлислар бир йил давомида дербисиз қолишди. Лекин “Ривер” келаси мавсумдаёқ элитага қайтди ва яна шиддатли баҳслар қайтадан старт олди. 
  
(Бразилия) 
Фламенго – Флуминенсе. Рио-де-Жанейро 

e6c5b3c9ca2872ff9e8c15291e249d13.jpg 

Қўшни Аргентинадан фарқли равишда Бразилияда мамлакатнинг энг машҳур қарама-қаршилиги пойтахт клублари орасида эмас, балки мамлакатнинг иқтисодий маркази Рио жамоалари ўртасида кечади. Унда “Фла” ва “Флу” клублари баҳс юритишади.Гап қайси жамоалар тўғрисида кетаётганини аллақачон англаган бўлсангиз керак. Ҳа, “Фламенго” – “Флуминенсе” учрашуви Бразилияда ҳар бир мухлис томоша қиладиган беллашувдир. Туганмас иқтидорлар мамлакатидаги энг машҳур футболчилар хорижда тўп суришсада, Рио-де-Жанейро дербисида ўйнайдиган ижрочилар мазкур матчнинг томошабоплигини таъминлай олишади. Шиддатли вазиятлар, турли ҳис-ҳаяжонлар, сариқ ва қизил карточкалар, уруш-у жанжаллар остида кечадиган мазкур беллашувда ғалаба қозонган жамоанинг мухлислари бир давра давомида хушнуд ҳолда юришади. 
  
(Шотландия) 
Селтик – Рейнжерс. Глазго 

997106cecbe55135ed976fce97440216.jpg 

Шотландия нимаси билан машҳур биласизми?! Глазго шаҳри дербиси ҳар гал бутун дунёдаги футбол мухлислари эътиборини мазкур мамлакатга қаратишга мажбур қилади. Унда мамлакатнинг фахри саналадиган икки буюк клуб – “Глазго Рейнжерс” ҳамда “Селтик” клублари ўзаро тўқнашишади.Ҳеч ҳам “тинч ҳолда” ўтмайдиган мазкур қарама-қаршиликка эътибор ҳар доим ҳам юқори бўлиб келган. Ҳар гал 3 очко эмас, 6! очконинг тақдирини ҳал этиб келган ушбу икки жамоа учрашувини томоша қилиш учун стадионга ўн минглаб мухлислар ташриф буюриб келишган. Лекин сўнгги йилларда Шотландияда халқ футболдан бироз “йироқлашди”. Бунга эса “Глазго Рейнжерс”нинг премьер лигадан қуйи дивизионга тушириб юборилгани сабаб бўлди. Глазго шаҳри дербисидан бебахра қолдирилган футбол мухлислари эса томошабоплиги қолмаган чемпионатни кўп ҳам кузатишаётгани йўқ. Бунинг устига премьер лигага қайтиб чиқишга уринган “Рейнжерс” жорий мавсумда муваффақиятсизликка учради. Жамоа плей-офф баҳсида имкониятни бой берди ва олий дивизионга қайтиш масаласини бир йил кейинга суришга мажбур бўлди. Нима ҳам дея олардик, шотланд мухлисларига сабр-тоқат тилаймиз ва Глазго шаҳри дербисининг тез орада ўз шиддатини қайтиб олишига умид қиламиз. 
  
(Сербия) 
Партизан – Црвена Звезда. Белград 

e7b42e9ec6ef9594968326c78acb778e.jpg 

Серб футболи ҳақида гап кетганда Белград дербисига тўхталиб ўтмасдан илож йўқ.Мамлакатнинг икки байроқдор жамоаси тўқнашуви Сербияда байрамга айланиб кетади. Футболга дахли бўлмаган инсонлар ҳам танишлари билан биргаликда ТВ қаршисида бўлсада “Партизан”ва“Црвена Звезда”учрашувини томоша қилади. Бундай бўлишига эса сабаблар етарли. Зеро собиқ Югославия давридан буён мазкур жамоалар Сербиянинг етакчи жамоаси номи учун ўзаро курашиб келишади. Омад эса бир гал у, яна бир гал бу жамоага насиб этади. 
  
(Туркия) 
Фенербахче – Галатасарой. Истанбул  

855375af0993969fec1b76bdf436a638.jpg 

Турк мухлислари ўзларининг ҳис-ҳаяжонга тўла эканликлари ва жўшқинликлари билан бошқалардан ажралиб туришади. Айниқса, Истанбул шаҳри шарафини ҳимоя қиладиган “Фенербахче” ҳамда “Галатасарой” клублари ўзаро баҳс олиб боришганда, стадионда бўладиган атмосферани тасвирлаш осон эмас. Бутун стадион икки хил рангга бурканади ва ўйин бўйи мухлисларнинг хайқириқлари тинмайди. Ҳар гал шиддатга бой тарзда ўтадиган Истанбул дербисидаги ғалаба жамоа мухлисларининг йил бўйи шодон тарзда юришларини таъминлайди.Агар бир жамоа чемпионликка эриша олмасада, лекин дербида ғалаба қозонса чин фанатлар учун шунинг ўзи кифоя. 
  
(Италия) 
Интер – Милан. Милан 

f5e72923108d61d06135263a66c94a24.jpg 

Италян дербилари ҳам шиддат борасида ҳеч бир бошқа мамлакатдан қолишмайди.Айниқса, гап Милан шаҳри дербиси ҳақида кетганда “Белиссимо!” сўзидан бошқасини қўллаш ноўрин. Боиси ўтган асрдан буён давом этиб келаётган мазкур жамоалар қарама-қаршилиги бутун жаҳондаги футбол ихлосмандларида қизиқиш уйғотади. Кўк-қораларнинг қизил-қоралар билан тўқнашуви ҳар гал барчанинг диққат марказида бўлади. Қолаверса, ҳар икки жамоанинг айни бир стадионга эгалик қилишлари ҳам мазкур тўқнашувга ўзгача бир шиддат беради. Зеро ўз мухлсилари кўз ўнгида азалий рақибни тор-мор этиш ушбу жамоалар учун скудеттоданда муҳимроқ экани сиз-у бизга сир эмас. 
  
Ювентус – Торино. Турин  

7bc2b02a3cba9daefac6bb86413cbd85.jpg 

Турин шаҳри дербиси ҳам шиддат борасида анча-мунча дербилардан ўтади. Унда Италиянинг энг номдор жамоаларидан бири “Ювентус” “Торино” билан баҳс олиб боради. Шуни таъкидлаш жоизки, Турин шаҳрининг биринчи рақамли жамоаси саналадиган “Ювентус”нинг тарафдорлари сони кўпроқни ташкил этади. Аммо “Торино”га ишқибозлик қиладиганлар ҳам асло кам эмас. Улар ҳам ўз севиклиларининг дербида зафар қучишлари учун мухлислик қилишади. 
  
Рома – Лацио. Рим  

da20637d8a9b2f6b590f83566caa6684.jpg 

Италян дербилари орасида шиддатга бой тарзда ўтадиганларидан бири бу, шубхасиз, Рим шаҳри дербисидир. “Лацио” ва “Рома” жамоалари ўзаро учрашуви Рим шаҳри ҳаётида муҳим воқеликка айланиб кетади. “Азалий дерби” дея эътироф этиладиган мазкур матчда қайси жамоанинг қўли баланд келишини ҳеч ҳам тахмин қилиб бўлмайди. Принципиал рақибга қарши баҳсда турнир жадвалининг қайси поғонасида борилишидан қаътий назар фақат ғалаба учун майдонга чиқилади ва унда тўп учун охиригача “жанг” олиб борилади. Айнан шу боисдан ҳам ушбу учрашувни тиффозилар жондан ортиқ севишади. 
  
(Англия) 
Арсенал - Тоттенхэм. Лондон 

5b6cf0a2353c1f0c97dfb5b9bd6b12ac.jpg 

Шимолий Лондон дербисида “Арсенал” ва “Тоттенхэм” тўқнашишади. Узоқ йиллик тарихга эга бўлган мазкур қарама-қаршилик доимо  мухлислар учун қизиқ бўлиб келган. Агар билсангиз ушбу икки жамоа илк марта 1887 йилнинг 19 ноябрида тўқнаш келишган экан. Ўшандан буён Лондон шаҳри шарафини ҳимоя қиладиган бу жамоалар ўзаро “интрига” юритиб келишади. Унда гоҳ у, гоҳ бу жамоанинг қўли баланд келади. Шуниси диққатга сазоворки, мабодо бу жамоалардан бири дербида мағлубиятга учраса ҳам унинг мухлислари стадионда хуштакбозлик қилиб, уни тезда тарк этишмайди. Бу жиҳатга қойил қолса арзийди. 
  
Эвертон – Ливерпуль. Ливерпуль 

68e9ee545bc6effb1b22c74a4f8b0c38.jpg 

Ливерпуль шаҳри жамоалари тўқнашуви ҳам доимо шиддатли тарзда ўтиб келади. Кўпинча “қизиллар” жамоаси мусобақа жадвалида юқори поғонларда юриб келса ҳам “кўклар” рақибга қарши учрашувда бўш келиш ҳақида асло ўйлашмайди. Аксинча бошқа жамоаларга учраладиган мағлубиятлар унчалик салбий тарзда қабул қилинмайди. Лекин айнан азалий рақибга бой берилган учрашув жамоаларнинг мухлислари томонидан анча вақтгача хотирада сақлаб қолинади.Шуни инобатга олиб, ҳар икки жамоа футболчилари ҳам дербида имкон борича тўп суриб ғалаба қозонишга ҳаракат қилишади. 
  
Манчестер Юнайтед — Манчестер Сити. Манчестер 

be0e4f3dee6c3e13c9a4ccf5394a83c3.jpg 

Жаҳон футболида бўладиган дербилар орасида энг катта шов-шувга сабаб бўладиган ва мухлисларнинг орасида узоқ вақтга қадар мухокама қилинадиган тўқнашувлардан бири Манчестер шаҳрида кечади. Англаганингиздек, ушбу шаҳарнинг икки клуби “Манчестер Юнайтед”ва “Манчестер Сити” жамоалари ўйнаганда Манчестер шаҳри чиндан иккига ажралади. Қизил ва кўк рангларларга бурканадиган мазкур шаҳарнинг аҳолисини шартли равишда икки тоифага бўлиш мумкин. Биринчи тоифа – “Ман Юнайтед”нинг фанатлари ва иккинчи тоифа – “Ман Сити”нинг ишқибозлари. Бошқача гап ҳам бўлиши мумкин эмас. Дерби бўладиган кунлари шаҳар кўчаларида фақат икки хил рангдаги либосларни кўриш мумкин бўлади. Ўйин бўлаётган пайтда стадионда ҳукм сурадиган атмосфера ҳам чиндан ажойиб. Стадион иккига бўлинган ҳолда, икки жамоанинг мадҳиялари янграйди.Мухлислар бутун учрашув давомида куйлашдан тўхташмайди. Шунга монанд равишда футболчилар ҳам ҳақиқий инглизча футбол кўрсатишга уринишади. Бундай учрашувни бир бор бўлсада бориб кўриш лозим! 
  
(Испания) 
Барселона — Эспаньол. Каталония  

63d258c1c2f30585334e6a27b336f20c.jpg 

Испанияда 2 та дерби жуда муҳим саналади. Уларда “Барселона” ва “Реал” жамоалари ўйнашади. Аммо улар ўзаро тўқнаш келишмайди,  балки ўз шаҳарларининг бошқа жамоаларига қарши баҳс юритишади. “Барселона” Каталония дербисида “Эспаньол” билан ҳисоб-китоб қилади. Мазкур учрашув ҳам анчагина шиддатли равишда ўтади. Унда бутун чемпионат бўйи етакчилик қилган ва қолган барча жамоаларни енгган “Барселона” ҳам имкониятни тез-тез бой бериб туради. Бунга эса “Эспаньол” футболчиларининг мазкур қарама-қаршиликка ўзгача иштиёқ билан тушишлари сабаб. 
  
Реал М – Атлетико М. Мадрид 

b4f2a424d775e662fcae1d24367a009f.jpg 

Яна бир испан дербисида пойтахт Мадриднинг икки гранд жамоаси – “Реал” ва “Атлетико” клублари ўзаро тўқнашишади. Ҳар гал турли қарама-қаршиликлар-у ҳис-ҳаяжонларга бой тарзда кечадиган Мадрид дербиси айниқса сўнгги йилларга келиб анчагина шиддатли тус олмоқда.“Атлетико” “Реал”га ҳар жабҳада қаршилик кўрсатишга уринмоқда ва қайсидир маънода бунинг уддасидан чиқмоқда ҳам. Бунинг натижасида мазкур икки жамоанинг ўзаро беллашувига бўлган мухлисларнинг эътибори янада ортмоқда. 
  
(Ўзбекистон) 
Ўзбекистонда ҳам бундай дербилар мавжуд. Юртимиздаги футбол ишқибозлари ҳам бир қатор дербилардаги шиддатдан бахраманд бўлишади. Майдонда футболчиларнинг ўзаро кураши, трибунада мухлислар ўртасидаги баҳс ўзбек дербиларида ҳам кузатилади. 
  
Бунёдкор – Пахтакор. Тошкент  

9dd07e97a5d78fe77f91b5c23eb9fe3c.JPG 

Пойтахт дербисида Ўзбекистоннинг икки байроқдор жамоалари “Бунёдкор ҳамда “Пахтакор” ўзаро ҳисоб-китоб қилишади. Вужудга келганига ҳали тўла 10 йил бўлмаган мазкур дерби тез фурсат ичида юртимиздаги кўплаб “миллионлар ўйини” ишқибозларининг севимли баҳсига айланишга улгурди.Хоҳ миллий чемпионат учрашуви бўлсин, хоҳ кубок ўйини – агар мазкур икки жамоа ўзаро баҳс юритса, барча ишлар йиғиштирилади ва имкони борлар стадионга, қолганлар ТВ атрофига йиғилади. Ўзгача шиддат ва қарама-қаршилик остида ўтадиган беллашув катта қизиқиш билан томоша қилинади. Ҳар иккала жамоа ҳам ўзининг ашаддий мухлисларига эга. Фан-клублар аъзолари ҳам “Бунёдкор” ва “Пахтакор” ўзаро баҳс юритганда, қарши томоннинг мухлисларидан ўтишга ҳаракат қилади.Бир сўз билан айтганда, Тошкент дербиси анчагина қизиқ тарзда ўтади. 
  
Нефтчи – Қўқон-1912. Фарғона  

d064a5628b9b2e3bf3e6d02bc152a149.JPG 

Олий Лигада Фарғона вилояти шарафини ҳимоя қиладиган 2 та жамоа бор. Булар – Фарғона шаҳрининг “Нефтчи” жамоаси ва Қўқоннинг “Қўқон-1912” жамоаларидир. Агар ушбу жамоалар ўзаро тўқнаш келиб қолгудек бўлишса, ажиотажни кўраверинг.Ўйин Қўқонда ўтса ҳам, Фарғонада ўтса ҳам, стадион лиқ тўлади. Мухлислар ўз севиклиларини қўллаб-қувватлайдилар, қолаверса, рақиб жамоа мухлисларига қўллаб-қувватлашда бўш келмасликка ҳаракат қилишади.Футболчилар ҳам масъулиятни яхши англаган ҳолда майдонда борларини бериш учун тўп суришади. Мазкур учрашувда майдонда 3 эмас балки 6 очко учун кураш боради. Шу боисдан Фарғона вилояти дербисининг қиммати анча юқори. 
  
Насаф – Машъал. Қашқадарё  

f2f2f849636d65e9b5122c1e0333fc4c.jpg 

Юртимизда дербилар сони оз эмас. Улар орасида Қашқадарё дербиси ҳам ўз ўрнига эга. Биласиз, аслида ушбу вилоят шарафини Олий Лигада нақд 3 та жамоа ҳимоя қилади. “Шўртан”, “Насаф” ва “Машъал” жамоалари қачон ўзаро тўқнаш келиб қолишса, мазкур жамоалар тўқнашувлари жуда қизиқарли тарзда ўтади. Айниқса, “Насаф” – “Машъал” қарама-қаршилиги мухлисларнинг диққат-эътибори марказида туради. Унда қайси жамоанинг ғолиб чиқишини эса олдиндан тахмин қилиш доимо қийин бўлиб келган. Боиси ушбу жмаоалар мусобақа жадвалининг нечанчи поғонасида боришларидан қатъий нарзар вилоят дербисига ҳар гал жиддий ҳозирлик олиб боришади. Бу эса Қашқадарё вилояти дербисининг шиддатли тарзда кечишини таъминлайди.

O'qildi: 1005 | Kiritdi: @rSeNaL_^ | Reyting: 0.0/0
Вarcha fikrlar: 1
avatar
1 Bergkamp • 00:05, 10-Iyul-15
Vodiy derbiysiyam qizg'in kechadi
omForm">
avatar