Sayt xaritasi
Anons
Mini CHAT
So'rovnoma
Sizningcha Venger qolishi kerakmi yoki ketishi?
Вarcha ovozlar: 191
Statistika

Saytda: 3
Mehmonlar: 3
Fanatlar: 0


Hamkorlar
Ijtimoiy tarmoqlar

Vkontakte


Twitter

Shaxsiy sahifa
Kunning muhim xabarlari
Blogdagi o'zgarishlar
TOP-5 (Yangiliklar)
Granit_Xhaka29
Yangiliklari: 1046
Izohlari: 1045
 
Emirates_Star
Yangiliklari: 707
Izohlari: 1445
 
ЛУЧШИЙ-КАНОНИР
Yangiliklari: 705
Izohlari: 3658
 
@rSeNaL_^
Yangiliklari: 531
Izohlari: 4953
 
Месут-Озил
Yangiliklari: 512
Izohlari: 2423
 
TOP-5 (Izohlar)
@rSeNaL_^
Yangiliklari: 531
Izohlari: 4953
 
ЛУЧШИЙ-КАНОНИР
Yangiliklari: 705
Izohlari: 3658
 
F-S
Yangiliklari: 248
Izohlari: 2763
 
Arslantica01
Yangiliklari: 0
Izohlari: 2527
 
Месут-Озил
Yangiliklari: 512
Izohlari: 2423
 
Arxiv

Bosh sahifa » 2016 » Dekabr » 26 » Boxingday – арча остида совға ёхуд IF башоратлари
18:28
Boxingday – арча остида совға ёхуд IF башоратлари
Англия футболи жозибасини оширувчи омиллардан бири - Boxing Day кунлари ҳам бошланди. Ушбу қисқа муддатли футбол байрамини қандай аташни ҳам билмайсан, киши. Қаранг, Вoxing day туфайли жамоалар ҳаттоки, 31 декабрь оқшомида ҳам майдонга тушишади! FootballHD.ru сайти шу муносабат билан байрамолди кунларига доир тахминларни ўртага ташлади. Кузатаверайликчи, башоратлар нечоғли оқланаркин?!

1-башорат. «Челси» Арсен Венгер, тўғрироғи, «Арсенал» рекордини такрорлайди, аммо «Тоттенхэм» - мураккаб рақиб

Антонио Конте бошчилигидаги «Челси»дан «Арсенал»га тегишли рекорд (АПЛнинг битта мавсумида кетма-кет 13та ғалаба)ни такрорлаш учун «Стэмфорд Бриж»да «Борнмут» ва «Сток Сити» клубларини енгиш талаб этилади. Аммо 3 январь куни (аслида бизда 4 январь) «Челси»ни «Тоттенхэм»га қарши мураккаб ўйин кутиб турибди ва бунда «кўклар»нинг муваффақият қозонишларига қўрқмасдан дов тикиш - катта таваккал. Эътиборлиси, Маурисио Почеттино шогирдлари жорий йил «Челси»га қарши қандай ўйнаш кераклигини жуда яхши ўзлаштириб олишди. Боз устига, навбатдаги учрашув «Уайт Харт Лейн»да бўлиб ўтади ва бу стадионда ҳар қандай рақиб машаққатга дуч келади. Статистикага назар солсак, «Тоттенхэм» негадир айнан шу вақтда фаоллашади: «шпорлар» 2011 йил декабридан буён Boxing Day даврида ҳаммадан кўп ғалаба қозонишган (10та) ва энг сермаҳсул жамоа бўлишган (30та гол). Хуллас, декабрь ва январь ойлари оралиғи - «Тоттенхэм» учун ғоят омадли давр. Нима деб ўйлайсиз, «Челси» ҳамшаҳрига панд берармикан?

2-башорат. «Ливерпуль» ва байрам оқшоми

31 декабрь оқшоми дунёнинг турли бурчакларида одамлар дам олиб, байрамни нишонлашади. Фақат инглиз клублари эмас. Зеро, бу пайтда АПЛнинг навбатдаги тур баҳслари ўтказилади. 19-турнинг энг «қайноқ» ўйини эса «Ливерпуль» ва «Манчестер Сити» клублари ўртасида (Тошкент вақти билан соат 22:30да) кечади. Агар бу учрашув Юрген Клопп шогирдларининг ғалабаси билан тугаса, улар шубҳасиз, чемпионлик учун курашда янада фаоллашишади. Хосеп Гвардиола эса янги йилга саноқли соатлар қолган вақтда «Энфилд»нинг шовқинли трибуналари ва «қизиллар»нинг мисли кўрилмаган кучли иштиёқларига қарши туриши лозим. Чунончи, «Ливерпул»нинг сўнгги бор чемпионлик таъмини тотганига шунчалик кўп бўлдики, Клопп ўз шогирдларини ортиқча руҳлантириши ҳам шарт эмас: барчасини ишқибозларнинг ўзлари эплашади.

3-башорати. «Арсенал» барча ўйинларни ютади, аммо ...бефойда

Бу йилги Boxing Dayда «канонирлар» омади чопди: «Вест Бромвич» (уйда), «Кристал Пэлас» (уйда), «Борнмут» (сафарда). Энг муҳими, жамоа бирор гранд билан тўқнаш келмайди. Албатта, Тони Пулис ва унинг шогирдлари «канорирлар»га қандайдир муаммолар туғдиришлари мумкин, лекин сўнгги 2та мағлубият «Арсенал» аъзоларига шунчалик қаттиқ таъсир қилдики, улар энди ўз мухлислари кўз ўнгида «Вест Бромвич»ни ҳам, «Кристал Пэлас»ни ҳам аяб ўтиришмаса керак. Бордию, Арсен Венгер жамоаси «Борнмут»ни ҳам таслим этса, мураббийнинг чемпионлик ҳақидаги орзулар қайта аланга олади. Аммо Алексис Санчес ва унинг ишқибозларига ҳурматни сақлаган ҳолда, айтиш лозимки, орзуларга бунчалик берилиб кетиш ярамайди. Негаки, «тўпчилар»нинг «Эвертон» ва «Манчестер Сити»га қарши ўйинларини кўриб, шундай хулоса чиқди - чемпионлик «Арсенал» учун эмас, барибир. Сабаби, Венгер жамоаси энг муҳим паллада ирода кучи, диққат-эътибор ва ҳаттоки, маҳоратни ҳам йўқотиб қўймоқда. Бошқача айтганда, биринчи ўринга кўтарилиб олиш имкони туғилган заҳоти «Арсенал»да қандайдир муаммолар кўринмоқда ва олтинга тенг очколар ҳавога учмоқда. Қисқаси, аутсайдерларга қарши ўйинлардаги ғалабалар «Арсенал»га ҳеч нарса бермайди. Чунончи, жамоа Ливерпуль ва Манчестерда катта йўқотишга учраб бўлди.

4-башорат. «Манчестер Юнайтед» кучли тўртликка қайтади

Кутилганидек, Жозе Моуриньо жорий мавсум ҳам тинимсиз танқидлар остида қолди. Бироқ португалиялик мутахассис ўзини хотиржам тутиб, мана, кетма-кет 3та ғалабани таъминлади. Кўриниб турибдики, «Юнайтед»нинг хаста танаси секин-аста соғаймоқда: Моуриньо шогирдлари «Тоттенхэм» ва «Кристал Пэлас» клублари билан ўйинларда минимал ҳисобда ғалаба қозониб, «Вест Бромвич»ни анчагина дадил мағлуб этишди. Жамоанинг Boxing Dayдаги жадвали ҳам чакки эмас: «Сандерленд» (уйда), «Мидлсбро» (уйда) ва «Вест Хэм» (сафарда). Янги йил байрами арафасида «қизил иблислар»га қарши турадиган ушбу клубларнинг бирортаси айни пайтгача 19тадан кўп очко тўпламаган ва АПЛ рўйхатида 13-ўриндан юқорида эмас. Лекин шуниси борки, Моуриньо учун буларнинг заррача аҳамияти йўқ - у аутсайдерлар «қонини ичиб» бўлса-да, ЕЧЛга йўлланма берадиган ўринга чиқишни мақсад қилган. Зеро, «Беназир» Манчестердаги фаолияти Луи ван Галникидан хунукроқ чиқишини хоҳламайди, албатта.

5-башорат. «Лестер» - ўз ўрнида

Шубҳасиз, амалдаги чемпион учун қуйи ўринларда судралиб юриш, хавфли ҳудудга тушиб қолиш - ғалати ҳолат. Аммо айтиш мумкинки, Раньери жамоаси олдида бундай ташвишнинг ўзи йўқ. Негаки, «Манчестер Сити»га қарши ўйин кўрсатиб бердики, «тулкилар» керакли вақт эс-ҳушларини йиғиб олишга қодирлар. Фақат битта муаммо бор: шу «керакли вақт» жамоага ҳеч ҳам бўйсунмаяпти. Boxing Day ҳам бирор нарсани ўзгартириши қийин. Аслини олганда, бу давр тақвими «тулкилар» учун рисоладагидек: улар «Эвертон» ва «Вест Хэм»ни қабул қилишади, «Мидлсбро» майдонига боришади. Бироқ ички туйғуларга кўра, «Лестер»нинг бу ўйинларда очко йўқотиши эҳтимоли катта. Умуман олганда, жамоанинг бу йилги мавсумдан умиди ҳаммага маълум: ички чемпионатни 12-15-ўринларда якунлаш ва Чемпионлар Лигаси 1|4 финали йўлида «Севилья»дан устун келиш. Афтидан, «Кинг Пауэр Стэдиум»даги мухлислар бундан ортиғини кутишмаяпти...
O'qildi: 613 | Kiritdi: Arsenal49 | Reyting: 0.0/0
Вarcha fikrlar: 2
avatar
2 ARSHAVIN • 19:48, 26-Dek-16
faqat g'alaba va oxirigacha kurash omad...
avatar
0
1 Granit_Xhaka29 • 18:53, 26-Dek-16
Gap yo‘
omForm">
avatar